07 February 2012
02:12 -
Тошкентга ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Пъер Морель келди
Бугун Тошкентга келган мулозимнинг аввало Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида, сўнгра Оқсаройда қабул қилиниши ҳамда ЕИ-Ўзбекистон ҳамкорлиги истиқболлари борасида музокаралар олиб бориши кутилмоқда. Шунингдек, Морель жанобларининг Тошкентдаги ЕИ ваколатхонасида фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳам кўришиши режалаштирилган. Аммо учрашувга асосан ҳуқуқ ҳимоячилари бўлган фуқаролик жамияти вакилларидан кимларнинг таклиф этилиши маълум эмас.