07 February 2012
01:45 - Президент Ислом Карим Украина дипломатларини қабул қилди
Бугунги расмий хабарларда Ислом Каримнинг Украина Ташқи ишлар вазири Константин Гришенкони қабул қилгани айтилади. Маълумотларга кўра, учрашув чоғида мамлакатлараро сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар алоқаларнинг бугунги аҳволи ва истиқболлари муҳокама қилинган.
Умумий руҳдаги хабарларда ўзаро товар айрибошлаш ҳажмининг ўтган йилда 665,9 миллион АҚШ долларига етгани ва украин сармояси асосида фаолият юритаётган корхоналарнинг 48 тага кўпайгани ҳақидаги маълумот ҳамкорлик даражасини тасаввур қилиш имконини беради, дейди мухбиримиз.