02 February 2012
22:29 -
Ташқи ишлар вазирлигида энди Швейцария элчиси қабул қилинибди, вазирликнинг бошқа иши қолмаган ёки...
Бугун тарқатилган расмий хабарда Швейцария Конфедерациясининг Ўзбекистон ва Қирғизистондаги элчиси Анна Боти хоним билан вазирликда учрашув бўлгани айтилган. Унга кўра, вазирлик мулозимлари элчи билан Швейцария ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва сиёсий аҳдлашувларга доир масалаларни, Швейцария-Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссияси фаолиятининг истиқболларини муҳокама қилишибди. Анна Боти хоним билан Ўзбекистон тарафидан ким учрашгани ҳам айтилмагани қизиқ.
Сўнгги кунларда ҳар куни вазирлик турли мамлакатларнинг элчиларини қабул қилиш билан овора. Бу учрашувларда биронта пичоққа илинадиган мавзу тилга олингани айтилмаяпти. Ёки вазирликнинг қиладиган иши қолмаган, номигагина учрашувлар ўтказиб ўз борлигини кўрсатмоқчи, ёки ўзбек хабарчиларининг иши йўқ, ёзишга ҳам арзимайдиган учрашувлардан хабар яратиб, ўзларини овунтирмоқдалар, холос.
Ёки... Ташқи ишлар вазрлиги ҳамма элчилар билан учрашувлар ўтказиб, ҳозирча ўзбеклардан сир тутилаётган муҳим бир нарсани уларга билдириб қўймоқда.