02 February 2012
21:26 - Мамлакат шимолида “қаҳратон штаби” тузилди
Мамлакатимизнинг Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида қишки мавсумдаги фавқулодда ҳолатлар, совуқни беталофат ўтказиш бўйича махсус штаб тузилди. Штабда газ, электр энергияси ва иссиқлик таъминоти идоралари маъмурлари ўтиришибди. Ишонч телефони (62-226-2030) орқали штаб маъмурлари билан сўзлашган мухбирларимиз икки кундан бери (асосан кечаси) ҳаво ҳарортанининг кескин пасайишидан аҳолини ҳимоя қилиш чоралари кўрилаётгани ҳақида маълумот олди.

Узлуксиз навбатчилик жорий қилинган штаб омборида кўмир ва ўтин ғамланган, кам таъминланган, марказий иситиш тармоғига уланмаган хонадонларни ҳимоя қилиш чоралари кўрилмоқда. Кеча тунда шимолий вилоятларда 17-18 даража совуқ кузатилган, бу кўрсаткичнинг дам олиш кунлари яна-да ошиши кутилмоқда.