02 February 2012
13:25 - Мисрда стадиондаги қонли тўқнашувда 73 киши ҳалок бўлди, 3 кунлик мотам эълон қилинди
Арабларнинг СиЭнЭни ҳисобланадиган Алжазира агантлиги хабар беришича, кеча Порт Саид шаҳарининг футбол стадионидаги ўйин пайтида, икки команданинг тарафдорлари ўртасида қонли тўқнашув чиқиб, натижада 73 киши ҳалок бўлди. 136 киши ярадор бўлди. Ҳокимиятдаги Миср Қуролли Кучларининг Олий Кенгаши мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилди.

30 йиллик диктатор Ҳусни Муборакга қарши намойишларда юзлаб одам ўлдирилган ва диктаторга қарши жиноий иш очилиб, прокурор унга олий жазо беришни талаб қилаётган вақтда бундай фожеанинг юз бериши ҳар қандай одамни ўйлантириб қўяди. Мисрликлар 21 асрда яшашаётганини билишадими ўзи, ёки улар ҳали ҳам ўрта асрлардами? Улар учун қаерда ўлимга кетишнинг фарқи борми? Араб баҳори демократия учун курашмиди ёки шунчаки ўлим истаганларнинг кўчага чиқишими?