02 February 2012
13:08 - Ўзбекистонга қаҳратон келмоқда...
Яна икки кундан сўнг, яъни дам олиш кунлари мамлакатимизда ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши тахмин қилинмоқда. Шимолда - 20 даражагача пасайиши кутилаётган ҳарорат, табиийки, одамларга бирмунча ташвиш туғдиради. Бундай совуқ 5 кун давом этиши мумкин экан. Жойларда маҳаллий давлат ҳокимияти маъмурлари аҳолини бу хусусда огоҳлантиришмоқда.