02 February 2012
00:56 - Ўзбекистонда аёллар савдоси билан шуғулланаётган гуруҳ фаолиятига чек қўйилган эмиш
Яқинда ўзбекча саҳифаси ҳам ишга тушган olam.uz сайтининг видеоли хабарига кўра, 2012 йил 4 январь куни Миллий Хавфсизлик Хизмати ходимлари томонидан сексуал фойдаланиш учун Ўзбекистон фуқароларини ноқонуний олиб чиқиш билан шуғулланган гуруҳ фаолияти фош этилибди.

Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида туғилган вақтинчалик Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилувчи Қамара Игамбергановна Адамбаева Қозоғистон ҳудудига бир гуруҳ қизларни ноқонуний олиб чиқишга ҳаракат қилаётган пайтда қўлга олинган. Хусусан, гумондор Майский давлат чегара постида Тошкент вилояти Қибрай туманида истиқомат қилувчи миллати қозоқ, 1987 йилда туғилган Рустамова Дилфуза ва шу туманда истиқомат қилувчи Қадирбаева Азизани Қозоғистон орқали Туркияга оилб чиқишга ҳаракат қилаётган пайтда қўлга олинган.

Жиаканч гуруҳнинг фаолиятига чек қўйилиши яхши хабар. Аммо olam.uz сайти қилмаган таҳлилни биз қилсак ёмон бўлмайди.

Ҳеч бир аёл ўзини ҳавас учун сотмайди, Ўзбекистонда авж олиб бораётган фоҳишалар муаммоси мамлакат иқтисодининг чўкиб боришининг натижасидаир.

МХХ бундай гуруҳларнинг фаолиятига чек қўйилаётгани билан мақтанавериши мумкин, аммо янги гуруҳлар пайдо бўлаверади. Аввал, Ўзбекистондаги на ўзбек миллатнинг манфаатларини, на замонавий давлатчиликни тушунмайдиган ҳокимият йўқ қилиниши керак. Айнан шу ҳокимият келажагимиз ва хавфсизлигимизни хавф остига қўймоқда. Демак, МХХ шу ҳокимиятни йўқ қилиш йўналишида ишласа, миллат олдидаги бурчини бажарган бўларди.