26 January 2012
04:13 - Жиззахда газ қувурида портлаш содир бўлди
Кеча, 24 январь куни соат 19 атрофида Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи газ қувурида портлаш содир бўлган. Газ қувури аҳоли пунктидан узоқда бўлгани боис талофатлар бўлмаяпти. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги мулозимларидан бири исмини келтирмаслик шарти билан маълумот берди.

Мухбиримизнинг айтишича, 2007 йили ҳам шу магистиралнинг Зафаробод туманидан ўтувчи қисмида портлаш содир бўлган. Чиққан ёнғин ҳатто бир салкам 100 километр олисдаги Жиззах шаҳри аҳолисига ҳам кўринган. Мутахассислар фикрича, бундай фалокатларнинг бирдан бири сабаби совет замонида ётқизилган қувурларнинг таъмирланмагани ва эскирганидир.