23 January 2012
13:10 -
Россиянинг эс-ҳуши Ғарб билан муаммо чиқаришда, у Сурияга ҳарбий учоқлар сотди
Ғарб давлатлари Сурияга қарши янги-янги санкциялар киритиш билан машғул бўлган бир пайтда, Россия бу мамлакатга 550 млн долларга 36 дона Як-130 ҳарбий учоқлари сотди, дйилади “Коммерсантъ” газетасининг “Рособоронэкспорт”га яқин манбаларга асосланиб берилган хабарида.
Сурия тарафи пул ўтказишни бошлаши биланоқ, учоқлар имкони борича қисқа вақт ичида Иркутск учоқсозлик заводида тайёрланар экан.
Аммо, дейди “Ҳаракат” мухбири, учоқлар тайёрлаш учун керак бўлган энг қисқа вақт ҳам бу контрактнинг бажарилиши учун етарсиз бўлса керак. Чунки, Суриядан келаётган хабарлар кўра, президент Башардан норозилар исёнчиларга айланиб борамоқда, уларнинг ҳозирданоқ қуролли кучлари бор, ҳатто улар баъзи шаҳарчаларни қўлга олмоқдалар, армиянинг баъзи офицерлари эса улар тарафига ўтиб кетмоқда.
Хуллас, Ливияда бўлгани каби, Россия Сурия режимини ҳам сўнг дақиқагача ҳимоя қилмоқчига ўхшайди, аммо қилолмайди.