17 January 2012
01:15 -
Янги йил термиздаги етти хонадонга кулфат келтирди (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи №1, 15.01.2012)
“Термизда ҳатто афғонлар ҳам ўз уйида тинч яшамоқда. Уларни на ҳарбийлар, на суд ва на ҳоким уйидан чиқара олади. Янги йил арафасида эса Термиздаги 66-Ҳарбий қисм аскарлари бизни зўровонлик билан кўчага чиқариб ташлашди. Ҳарбий қисм аскарлари эшикларимизни лом билан бузиб, “Урал” юк машинасида жиҳозларимизни олиб кетди. Қишнинг совуқ ва изғиринли кунларида кўчада яшамоқдамиз” деб ёзди Сурхондарёнинг Термиз шаҳар Жўрабоева кўчасидаги еттита хонадонда яшовчи фуқаролар.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти суриштирувларига кўра, оилавий ётоқхона типидаги коммунал уй ҳарбий қисм хизматчиларига кейинчалик хусусийлаштириш шарти билан берилган. Сурхондарё вилояти Давлат мулки қўмитаси ва тегишли коммунал хизмат идоралари хусусийлаштириш учун давлат божлари ва бошқа тўловларни қабул қилганига уч йилдан ошганига қарамай уй эгаларига қонунлаштириб берилмади. Натижада ҳарбий қисм ва унинг муассасасидан фойдаланаётганлар орасида можаро чиқди. Ҳарбийларнинг янги йил байрами, Ватан ҳимоячилари куни арафасидаги “туҳфаси” - ваҳшийлиги эса бундан ҳам ошиб тушди.
Фуқаро Собира Эрмуродова ўзининг Сурхондарё вилояти Перинтал марказида 30 йилдан бери доя бўлиб ишлаши, яшаб турган жойидан бўлак бошпанаси йўқлиги, ҳокимият эса уй солиш учун участка бермаётганини таъкидлаган. Гулчеҳра Саидқулова, Зиёдулло Мирзаев, Балхия Нормаматова, Марзия Жумаева ҳамда Хосият Нурмаматовалар эса шикоятини Сурхондарёда ҳеч ким тингламаётгани таъкидлаб, кўмак сўраган.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси эътиборини мазкур ҳолатга қаратиб, халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашини масалани адолатли ҳал қилиш ва фуқароларга таянч бўлишга чақиради. Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг тегишли бошқармаларидан ушбу зўровонлик бўйича изоҳ сўрайди.