15 January 2012
02:06 - Чегарачилар Сурхондарёдаги хусусий хонадонлардан бирига бостириб кирди
Мамлакатимизнинг жанубий туманларидан бирида содир бўлган бу воқеа ҳақида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятова маълум қилди. Ҳуқуқ ҳимоячисининг таъкидича, Давлат чегараларини қўриқлаш хизматининг жанубий округи аскарларидан бир гуруҳи хусусий хонадонлардан бирига босиб кириб, уй эгаларини ҳайдаб чиқаришган ва уйни ўзлариники қилиб олишган.

Ҳодиса тафсилотларини ўрганаётган ва бу борада тугал хулоса эълон қилишни режалаштираётган “Эзгулик” фаолларига кўра, қишнинг айни чилласида хонадон вакиллари бошпанасиз қолган, дейди мухбиримиз. Бугун Ислом Карим раҳанмолигида касб байрамларини нишонлаётган Ватан ҳимоячилари ёки қароқчилари етказган азиятдан жабр кўрган ҳамюртларимиз тақдири тафсилотлари кейинги хабарларимизда.