13 January 2012
21:54 -
Ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниев эски ишига қайтди
Бугун Президент Фармони билан Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Равшан Ғуломов лавозимидан бўшатилиб, унинг ўрнига Ташқи ишлар вазири сифатида ишлаб кетаётган Элёр Ғаниев тайинланган. Ҳукумат порталида пайдо бўлган бу маълумотлар орасида ташқи ишлар вазири лавозимига кимнинг тайинлангани ҳақида гап йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Элёр Ғаниев аввал ҳам бир неча йил Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция в савдо вазири бўлиб ишлаган, кейинчалик Ташқи ишлар вазирлигига ўтказилганди. Демак, у эски ишига қайтди.
Эслатиб ўтиш керак, ўтган йилнинг ноябрь ойида Ташқи ишлар вазири ўринбосарларидан бирининг ўрнига аввал Исроил ва Покистонда элчи бўлган 49 ёшли Ойбек Усманов тайинланган бўлса, 2 кун аввал бошқа бир ўринбосар Бахтиёр Исломов лавозимидан бўшатилиб, унинг ўрнига Комилжон Рашидов тайинланганди.
Ташқи ишлар вазирлигидаги кадр алмашуви тизимли равишда олиб борилаётган жарёнми ёки Ислом Карим ташқи дунёдан бутунлай изоляция қилиб қўйилганлиги сабабли, васваси ичида бир нарслар қилиб ётибдими? Ҳар ҳолда, иккинчи жавоб тўғри бўлса керак. Ташқи ишлар вазири ўрнига янги одам топилмасдан туриб, Элёр Ғаниевнинг бошқа ерга ўтказилиши ҳам шуни кўрсатмоқда.