13 January 2012
16:19 -
Қирғизистон президенти Анқарада ёш боладек масхарабозлик қилмоқда (Тўлатилган вариант)
Расмий ташриф билан Анқарага келган Алмазбек Атамбаев бу мамлакатнинг параламенти – Туркия Буюк Миллат Мажлисида нутқ сўзлади, бу ерлик ҳамкасби Абдуллоҳ Гул билан кўришди.
Туркияга президент сифатида келганидан бахтлилигини яширолмаётган Алмазбек Атамбаев Абдуллоҳ Гул билан учрашувдан кейин ўтказилган матбуот конференциясида ҳам, парламентдаги нутқида ҳам, туркий халқларнинг тарихий бирлиги, Турк дунёси яратиш каби мавзуларда масхарабозлик қилди. Унинг ўта ножиддий шаклда қилган таклифларини масхарабозлик дейишга асос бор. Чунки, у нутқлар сўзлаётганда қирғиз фашистлари ўзбекларни тарихий юртларидан чиқариб юбоориш учун қилаётган ҳаракатларини, 2010 йил июнида ўзбеклар қандай қирғин қилинганини мутлақо унутган эди. Мустақил Халқаро Комиссия хулосаларини якдиллик билан рад этган Қирғизистон парламенти борлигини, ўзбекларнинг Қирғизистон жанубидаги пойтахти Ўшда қирғиз фашисти ҳокимлик қилаётгани эсига ҳам келмасди.
У кўринишидан, ўзбекларни Турк дунёсидан ҳайдаб чиқариб, ундан кейин Турклар бирлиги қурмоқчи, шекилли.
Хуллас, Владимир Путиннинг ўйинчоғи эканлигинигина унутмаган, Туркия парламентидаги нутқида Россия Қирғизистоннинг стратегик ҳамкори эканлигини, Путин Қирғизистонга катта ёрам бераётганини, шахсан ўзи рус тарихчиларини турк тарихчиларидан юқори қўйишини урғулашгача борган Алмазбек Атамбаев Анқарада ўзини ёш боладек тутмоқда десак, янглиш бўлмайди.
Ўзбек-қирғиз муносабатлари қандай аҳволда эканлигини яхши билган турк сиёсатчилари, Турк бирлиги ҳақида лоф ураётган меҳмонга расмиятчилик учунгина қарсак чалган бўлсалар ҳам, унинг ёш болалигини тушунган бўлсалар керак. Қолаверса, Туркия президенти Сулаймон Демирел биринчи марта Қирғизистонга бориб келгандан кейин, улар Манас деган нарсани ўйлаб топиб, шуни атрофида давлат яратмоқчилар, деганини ҳам Туркия сиёсатчилари яхши билишади.
Алмазбек бугун ўз ўғли ўқийдиган Билкент Университетида ҳам нутқ сўзлади, унга фахрий профессор унвони берилди. Ташриф программасига кўра, Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон ҳам уни қабул қилиши керак.