13 January 2012
06:51 -
“Ҳаракат” хатқутисига келган “Олисдан туриб ҳураётган ит” мақоласини эълон қилмаймиз
Ўзини “Эрк” партиясининг собиқ раиси Салой Мадаминнинг партиявий сафдоши деб танитган Абдулазиз Носиров исмли ўқувчимиз “Олисдан туриб ҳураётган ит” номли мақоласида Салой Мадаминни мухолифатни парчалаб, Ислом Карим режимига хизмат қилгани ва хизмат қилишни давом эттираётгани учун қоралайди, собиқ маҳбус Мухаммадсолих Абутовнинг сўзларига асосланиб, "барча қамоқхона ва колонияларда унинг “Ватан хоини” деган ёзув битилган портрети илингани ва барча маҳбуслар шу портретга тупуришга мажбур қилингани" ҳақидаги гаплари, “кераги ва қизиғи бўлмаган, лекин янгидан-янги чўпчаклар тўқиб, ўзини фоҳишага айланиб қолмаган киши қилиб кўрсатишга интилиши” устидан кулади. Салой Мадаминни яқиндан билишини урғулайди.
2,5 саҳифалик бу мақолада, сарлавҳасидан ҳам кўриниб турганидек, Салой Мадаминни сиёсатчи эмас, шахс сифатида ҳақорат қилувчи иборалар кўп бўлгани сабабли, уни сайтимизда эълон қилмасликка қарор қилдик. Аммо, тан олиш керакки, Абдулазиз Носировнинг фикрлари умуман олганда жуда тўғри ва асосли.