13 January 2012
07:20 - Тожик мухолифатчиси Дододжон Атовуллоев Москвада оғир яраланди
Русларнинг Интерфакс агентлиги кеча кечқурун Москвадаги ресторанлардан бирида Тожикистон мухолифатининг лидерларидан бири, журналист Дододжон Атовуллоев юраги яқинига урилган пичоқ билан оғир яраланганини хабар қилди. Полиция жиноятнинг сабабларини ўрганиш бўйича ҳамма керакли ишларни қилмоқда эмиш.

Маълумки, Дододжон Атовуллоев бир маҳаллар демократ ва исломчиларни бирлаштирувчи ғайриоддий тожик мухолифати сафида бўлган, узоқ йиллар Москвада “Чороғи рўз” газетасини чиқарган. Мухолифат ва ҳукумат келишувидан кейин, Душанбега қайтган. Ҳозирги президент Имомали Раҳмон кўпроқ ички можаралар билан овора бўлган мухолифатни ёш болалардек алдаб, феълан йўқ қилиб юборгач, яна Москвага кетишга мажбур бўлган. Бир муддат Германияда ҳам яшаган.

У ҳозир қоғоздагина мавжуд бўлган “Ватандор” ҳаракатининг лидери ҳисобланарди.