11 January 2012
22:29 - АҚШнинг Республикачилар партияси президентлика номзодини аниқлаш йўлида
Бу хабарни бундан 4 йил аввал, худди бу кунларда каби, АҚШ президентлигига номзодларни кўрсатиш жараёни қандай кетаётгани ҳақидаги хабаримиздан парча келтириш билан бошлаймиз.

АҚШда бу йил ноябрь ойида бўладиган президент сайлови кампаниясининг номзодларни саралаш босқичи бошланди. Бу босқичда ўзларини ўзлари номзод қилиб кўрсатган 2 асосий партиянинг (Республикачи ва Демократлар партиясининг) вакиллари ўз рейтингларини анқилаш ва ўз партияларининг расмий номзоди бўлиш учун етарлича тарафдорлари борлигини кўрсатишга ҳаракат қиладилар.

Саралаш босқичи кокус ёки праймериз шаклида ўтказилади.

Кокус – партия фаолларининг мажлиси бўлиб, унинг қатнашчилари очиқча қўл кўтариш йўли билан у ёки бу номзодга овоз берадилар.

Праймеризда партиянинг тарафдорлари рўйхатига аввалдан ёзилан одамлар бюллетенлар воситасида ўзлари истаган номзодга овоз берадилар.

Бундан тўрт ил аввалги хабарларимизда асосий урғуни Барак Обаманинг номзодига бериб, айнан у президент бўлишини башаорат қилгандик ва башоратимиз тўғри чиққанди.

Бу йил бўладиган президент сайловига тайёрланиш жараёни бошқача кетмоқда. Кўринишида, демократлар жорийдаги президент Барак Обамани яна номзод қилиб кўрсатишади. Биронта демократ-сиёсатчи номзод бўлмоқчи эканлигини айтмади. Умумий шароитдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ҳозирги иқтисодий инқироз оддий одамлар ҳаётига салбий таъсир қилишига қарамасдан, Обаманинг қайтадан сайланиш эҳтимоллиги катта.

Ҳозирча ҳамма воқеалар республикачиларнинг номзодлари атрофида бўлмоқда.

Бир неча кун аввал Айова штатида ўтказилган кокусда биринчи ўринни Массачусетс штатининг собиқ губернатори Митт Ромни олган эди.

Кеча Нью-Хемпширда ўтказилган праймеризда ҳам Митт Ромни ғолиб чиқди. Праймеризда қатнашганларнинг 39 фоизи унга овоз берибди. Иккинчи ўринни олган техаслик конгрессмен Рон Пол 23 фоиз овоз билан анча орқада. Қолган 3 номзод жуда кам овоз олган.

Америкалик экспертлар Митт Ромни республикачиларнинг номзоди бўлишига ишонч билдирмоқдалар. Демак, Митт Ромнининг номини эслаб қолишдан фойда бор. Балки, у президент ҳам бўлар.