11 January 2012
21:43 -
Оҳангарон дарёсида ГЭС бунёд қилинади
Лойиҳа қиймати 45,5 миллион АҚШ доллари бўлган электр ишлаб чиқарувчи иншоот уч йилда битиши айтилмоқда. 18 МВт қувватга эга ташкилот бир йилда 60 миллион кВт/соат электр энергия ишлаб чиқаради. Тошкент вилояти ҳудудидан оқуб ўтувчи Қамчиқ ГЭСи лойиҳаси давлат маблағи ҳисобига молиялаштирилади.