11 January 2012
20:32 - Икки ўзбекни зўрлашга уринган ўрис полициячиси ҳибсга олинди, Ўзбекистонда миршаб бу каби иши учун ҳибсга олинармиди?
Москвада маҳаллий ички ишлар бошқармасининг Шимоли-Ғарб маъмурий округи бўлим бошлиғи Сергей Петров икки ўзбекистонликни зўрлашга уринганликда айбланиб, ҳибсга олинган. 23 яшар Комилжон ва 22 яшар Алишерларга “енгил пул топиш” имкониятини таклиф қилган полиция зобити ҳодисаси ўрис матбуотида шов-шув бўлиб кетди.

Хабарларда айтилишича, Мардлик орденининг кавалери бўлган Сергей Петров бу икки йигитни қамаш билан қўрқитиб, ўз автомобилида зўрлабди.

Афсуски, ҳатто ўзбек жамияти, Ўзбекистондаги вазият Россиядагидан кўра ҳам анчайин оғир, дейди мухбиримиз. Ўзбекистонда милиция зобити шундай иш қилганида жавобгарликка тортилмасди.