11 January 2012
04:11 -
Қашқадарё ҳокими Турбожон Жўраев Ислом Каримга саботаж қилдими ёки унга тақлид қилмоқда
Ўтган йилнинг 30 ноябрида халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида нутқ сўзлаган Президент Ислом Карим вилоятга янги тайинланган ҳоким Туроб Жўраевга қарата қашқадарёликлар билан қўпол гаплашмаслик, бу ерликлар оғир муомалани кўтармаслигини айтганди. Ўзининг бу вилоятдаги иш тажрибасидан мисоллар келтирганди. Марказий телеканаллар орқали намойиш этилган сессиядаги Президентнинг бу гапларига кўпчилик ишонган.
Аммо орадан сал ўтиб, муштумзўр Жўраев вилоят “Қишлоқхўжаликкимё” идораси раҳбарининг юзига мушт солди. 2011 йилнинг 31 декабрь куни эса, Миришкор тумани ГСМ раҳбарини Амир Темур массиви пайкалларидан бирида уриб, қулатди. Икки кун аввал вилоят бўйлаб ўтказилган селектр мажлисида катта-кичик раҳбарларга кимки айтганини қилмаса “суягини ердан териб олиши”ни айтиб, ўшқирди.
Сурхондарёдаги муштмзўрлик фаолияти билан Президентнинг назарига тушган ҳоким дастидан Қашқадарёда ҳам юрак ўйноқи бўлиб қолаётганларнинг ҳисоби йўқ. Демак, Президент Ислом Карим ҳокимлар масаласида юмшоқ қилиб айтганда ғирт иккиюзламачи ёки ҳокимлар уни саботаж қилмоқда, дейди мухбиримиз.
Дарвоқе, эслатиб ўтиш керакки, Ислом Карим узоқ йиллар аввал, аниқроғи, 1989 йил 3 июль куни Ўзбекистон Олий Совети сессиясининг очилишида, 29 июнда КГБчилар тарафидан боши ёрилган “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатни назарда тутиб, “мамлакат осойишталигини сақлаш учун керак бўлса яна 100 кишини миясини тўғрилаб қўямиз” деган эди. Президент ўша сўзларини учун кечириб сўрамаса, ёки у жазоланмаса, қўли остидагиларнинг муштумзўрлиги давом этаверади.