11 January 2012
03:42 -
Ўзбекона хабар: Вазирлар маҳкамасида баъзи соҳалар бўйича 2011 йил натижалари муҳокама қилинган, биронта тафсилот йўқ
ЎзА хабар беришича, Вазирлар Маҳкамаси таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплексининг 2011 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда 2012 йилги вазифаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган.
Хабардаги баланд-парвоз гаплардан маълум бўладики, Ўзбекистон президент раҳнамолигида ҳамма нарса яхши бўлаяпти, бу йил ундан ҳам яхши бўлади.
Аммо, тахминан 1 варақлик хабарда мажлисда қатнашган ва сўзлаган биронта одамнинг исми келтирилмайди. Шундай одамлар бўлган бўлса, улар нима дегани тилга ҳам олинмайди. Хуллас, кимлардир йиғилган, Бош вазир Шавкат Мирзиёнинг бор-йўқлиги маълум эмас, нималардир гаплашилган, қандайдир қарорлар қабул қилинган. Табиий, қарорлардан биронтасининг мазмуни ҳам келтирилмаган.
Ҳа, айтгандай, хабарда биронта расм ҳам йўқ. Хуллас, Ислом Каримнинг хабарчилик соҳасида ҳам ислоҳотлар бўлиши ҳақидаги гаплари сафтабозликдан бошқа нарса эмаслигини намойиш қилувчи навбатдаги ўзбекона хабар.