05 January 2012
01:57 - Ислом Каримга навбатдаги шапалоқ: Афғонистон бўйича конференция Душанбеда бўлади
Маълумки, Ўзбекистон Президенти Ислом Карим бир неча йилдан бери Афғонистон бўйича унинг қўшнилари (Покистон, Эрон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон) ҳамда АҚШ ва Россия вакиллари иштирокида халқаро конференция ўтказиш ғоясини тиқиштиради, аммо унга ҳеч ким эътибор бермайди. Қолаверса, АҚШ Ўзбекистонга ўз юкларини ташиш йўлининг бир қисми сифатидагина қарайди.

Русларнинг РИА “Новости” бугун тарқатган хабар Ислом Каримга навбатдаги шапалоқ бўлиши муқаррар. Хабарда айтилишича, шу йил 26-27 март кунлари Тожикистон пойтахти Душанбада Марказий Осиёни Эрон ва Покистон билан Афғонистон орқали боғлайдиган темир йўлларни ривожлантириш масалаларига бағишланган минтақавий конференция бўлади. Афғонистонда биринчи темир йўлни Ўзбекистон қуриб берганига қарамасдан, бундай конференциянинг Тошкентда эмас, Душанбада ўтказиш қарори шуни кўрсатмоқдаки, минтақавий масалаларда ҳеч кимнинг Ўзбекистон билан иши йўқ.

Конференцияда 70 дан ортиқ мамлакатнинг вакиллари қатнашиши режалаштирилмоқда экан. Қизиқ, у ерга Ўзбекистон таклиф қилинганми, таклиф қилдинган бўлса, Исом Карим ўзининг душмани ҳукмронлик қилаётган мамлакатга вакил юборармикан?