05 January 2012
01:08 -
Ўзбекистон тожикларга газ беришни тўхтатди, қирғизларга эса кўпайтирди
Бугун Душанбеда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Дaвлат Назриев Ўзбекистон томони табиий газ етказиб беришни ҳеч бир изоҳсиз тўхтатиб қўйгани ҳақида баёнот берди. Унинг айтишича¸ қўшни Ўзбекистон қишнинг чилласида табиий газ узатишни тақа-тақ тўхтатган. Ўзбекистон томони эса 2012 йил учун Тожикистонга табиий газ сотиш шартномаси имзоламганини таъкиламоқда. “Тожиктрансгаз” ширкати ўтган йил давомида бир неча бор “Ўзтрансгаз” га бу ҳақда расмий мурожаат қилди, аммо ўзбек томони ҳар гал тожикистонлик ҳамкасблари сўровини қондиришни пайсалга солди”¸ деди матбуот воизи Назриев.
Аксинча, Қирғизистонга етказиб берилаётган табиий газ ҳажми оширилган. Асосан жанубий Қирғизистонга етказиб берилаётган зангори олов ҳажми 5000 кубометрга етди. Табиий газ беришни тиклаш Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида эришилган аҳдлашувларда кўзда тутилган, демоқда қирғиз расмийлари.
Моҳияти билан бир-биридан фарқи бўлмаган Ўзбекистон ва Қирғизистон режимлари ўзаро тил топишаётгани табиий нарса, аммо бундан қирғизистонлик ўзбекларга фойда бўладими ёки қирғиз фашистларигами?