05 January 2012
00:51 - Мустақиллик йилларида 4 миллион оила қурилибди, қанчаси бузилибди?
Шунча оила қурилгани ҳақида Ўзбекистон Адлия вазирлигига таянган оммавий ахборот воситалари хабар тарқатишган. Ўзбек жамиятида оиланинг ўрни ва аҳамиятини кўрсатишга уринилган мақолаларда қанча оиланинг барбод бўлгани, ажримлар ҳақида ҳеч гапирилмайди.
Ваҳоланки, сўнгги йилларда оилаларнинг ажрашиши ҳолатлари кўпаймоқда. Ҳатто пойтахт Тошкентда бу ҳолнинг 30 фоизгача етгани ҳақида норасмий маълумотлар бор.

Ўзбекистон матбуотида Ислом Каримнинг топшириғи билан ҳожатхоналардаги ифлосликлар ва спорт соҳасидаги муваффақиятсизликларни танқид қилиш бошланганди. Яқин орада ўзбек оилаларининг бузилишини ккўпайиб бораётгани ҳақида танқидий мақоллар чиқишга бошласа ҳайрон бўлмаслик керак.