02 January 2012
03:45 - Матбуотда янги йил қутловбозлиги
Ўзбекистондаги маҳаллий нашрлар, радио ва телеканаллар Кремлдан Ислом Каримга йўлланган табрик телеграммасини сўзма-сўз ўқиш ва шундан сўнг қатор давлат раҳбарлари, халқаро ташкилотлардан келган қутлов эгалари номини эълон қилиш билан банд. Хабарлар оқимининг етакчи мавзуига айланган қутловбозлик ҳамон давом этмоқда. Ўзаро мулозамат руҳидаги мазкур телеграммалар эълон қилинаркан, гўё Ислом Каримдан бошқа биров Президент бўлса, Ўзбекистонга хат келмаса керак, деб ўйлайсан киши...