02 January 2012
02:27 -
Қаҳратонда совуқ хабар: Ўзбекистонда бензин нархи ошди
Энди ҳайдовчилар оддий Аи-80 маркали бензинни 1605 сўмдан (расмий курс бўйича қарийб 1 АҚШ доллари) сотиб оладиган бўлди. Бензин сифати ошгани сари унинг нархи ҳам ошиб боради. Аввал сифати энг паст бўлган Аи-80 бензини 1580 сўм эди, шу ҳам дефицитлигича қолаётганди. Бензин қимматлиги бўйича дунёда юқори ўринларда турадиган Ўзбекистондаги бу ҳолнинг яхши томонга ўзгаришига бирор бир ишорат йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Статистика қўмитасининг Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш 2,6 фоизга қисқаргани ҳақидаги хабари бир қатор маҳаллий нашрларда эълон қилиниб, кетидан раддия ҳам берилганди. Табиий, шамол бўлмаса, дарахтнинг шохи қимилламайди. Бензин ишлаб чиқариш камайган, аммо мавжуд режимнинг буни очиқлаш нияти йўқ. Хабар тасодифан чиқиб кетган.