31 December 2011
06:31 - Бухор ҳокимлиги вазифасини бажарувчи тайинлангани ҳақида
Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг 27 декабрдаги навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилиб, вилоятга 1996 йилдан бери ҳокимлик қилиб келаётган Самойдин Ҳусенов лавозимидан четлатилган. Бош вазир Шавкат Мирзиёев иштирок этган сессия ишида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Муҳиддин Эсонов Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Муҳиддин Эсонов асли бухоролик, уч йил аввал Вобкент тумани ҳкоми вазифасидан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ўтказилган, дейилади Бухородан олинган хабарда.

28 декабрда Ўзбекистон Презинтденти Ислом Карим Муҳиддин Эсоновнинг Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланишини ўз фармони билан расмийлаштирди. Фармон матбуотда эълон қилинган бўлса ҳам, Президентининг Матбуот хизмати сайтига қўйилмаган.

Муҳиддин Эсоновнинг ҳоким этиб эмас, ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани, бу тайинлаш ҳақидаги фармон Президент Матбуот хизматининг сайтида йўқлигининг сабаби борми, ёки мамлакат идораларининг иши шунақа пала-партишми, айтиш қийин.