31 December 2011
04:16 -
“Ҳаракат” таҳририятидан: Агентлигимизнинг сайти ташқаридан бузилди
27 декабрда “Ҳаракат” ахборот агентлигининг сайти harakat.net ташқаридан вирусли ҳужумга учради, кейин бузилди. 2 кунлик урунишлардан кейин, яъни 29 декабрь куни кечқурун уни тиклашга эришдик.
Сайтимизнинг бузилиши Москвада Сахаров проспектидаги норозилик намойишчилари Россииянинг хўжайини Владимир Путинни презерватив билан тенглаштиришлари, бизнинг сайтда ҳали ҳам мухолифатчиикка даъво қилаётган Салой Мадамин бундан 22 йил аввал презерватив билан тенглаштирилгани ва бу ўхшатиш тўғри бўлиб чиққани, баъзи ўқувчиларимиз Ўзбекистон президентини ҳам шу сўз билан аташ тўғри бўлиши ҳақидаги фикрлари эълон қилинишидан дарҳол кейин бўлгани – тасодифий ҳол эмас, албатта. Ўзбекистон махсус хизматларининг, Салой Мадамин ва Ислом Карим бу ўхшатиш орқали бир паллага қўйилаганларидан дарғазаб бўлиб, сайтдан ўч олиш ниятларини тушуниш мумкин.
Аммо, бу воқеани фожеага айлантиришнинг кераги йўқ. Ўзбекистон режими билан бу режимни ўзгартириш ниятидаги демократик мухолифат ўртасида омонсиз жанг кетмоқда. Сайтимизнинг бузилиши ва тузатилиши ҳам шу жангнинг кўринишларидан бири. Сайт провайдери бузғунчиларни аниқлаш учун имконият доирасидаги керакли ишлар қилинишини билдирди.
Нима бўлса ҳам, фаолиятимиз давом этаверади. Янги йил байрами туфайли бироз пассивлашишимиз мумкин, холос.