27 December 2011
01:10 -
“Бирлик”нинг мигрантлар борасидаги чақириғи ҳукуматга етиб борган кўринади
Шу ҳафтада Меҳнат миграцияси масалалари бўйича Ўзбекистон-Россия ҳукуматлари ишчи гуруҳининг учинчи мажлиси бўлиб ўтади. Йиғинда расмий доираларнинг икки мамлакатда миграция хизмати ваколатхоналарини очиш масаласини кўриб чиқиши кутилмоқда. Кун тартибидаги мазкур масала юзасидан Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденов принципиал келишилганини, музокараларнинг ишчи гуруҳи мажлисларида давом этишини таъкидлади.
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутати Муҳаммаджон Турсунов бу хусусда шундай дейди: “Россиянинг мигрантлар меҳнатига қарамлиги кучайиб бораверади. Россия Федерациясининг кўпгина вилоятларидаги маҳаллий меҳнат бозорлари нафақат нисбий, қолаверса, мутлақ иш кучи танқислигига дуч келмоқда. 2015 йилга бориб, меҳнат ресурслари 8 миллион, 2015 йилга бориб эса, 18-19 миллион кишига камаяди”. У миграция масаласидаги қонунчиликни такомиллаштираётганда Европа Иттифоқи тажрибасини ҳисобга олиш зарурлигини ҳам урғулаган, аммо “Бирлик” Партияси бу ҳақда 10 йилдан бери гапираётганини эсламаган.
Шундай бўлса ҳам, дейди мухбиримиз, Россиядаги ишчи кучига қарамликни аянчли қилиб кўрсатиб, ўзимизнинг пулга қарамлигимизни эса тилга олмасликка уринаётган депутатимизнинг шу пайтгача мухолифат кўтариб келаётган масала бўйича тилга киргани ижобий ҳолдир.