13 June 2007
03:00 -
19:00 - Қозоғистонда икки мухолифат партияси бирлашмоқчи 17:00 - Вдвойне плохая новость: В убийстве девушек на озере Сенеж подозревают гражданина Узбекистана 10:00 - Хушхабар: Гулбаҳор Тўраева шартли равишда озод этилди
19:00 - Қозоғистонда икки мухолифат партияси бирлашмоқчи

Бу мамлактда сўнги йилларда пайдо бўлган икки номенклатура мухолифати партияси бирлашиш масаласини кўришабошлади. Буларнинг бири – мамлакатнинг собиқ Бош прокурори Жармахон Туёқбой раҳбарлигидаги Бирлашган Социал-Демократик Партияси, (БСДП) ва иккинчиси - Оқйўл Демократик Партиясидан (ОДП) ажралиб чиққан Алихон Байманов раҳбарлигидаги Ҳақиқий Оқйўл Демократик Партияси (ҲОДП). БСДП ва ОДП охирги президентлик сайлови арафасида тузилиб, сайловда сиёсий блок сифатида умумий номзод (Жармахон Туёқбой) билан қатнашганди. Аммо мухолифат Нурсултон Назарбойга ютқазгач, ОДПлик бир гуруҳ ҳокимият билан ҳамкорлик йўлини танлади ва алоҳида Ҳақиқий Оқйўл Демократик Партиясини ташкил қилди.

Бугунги бирлашиш учун ҳаракатлар мажбурийдир. Чунки, яқинда киритилган қонунларга кўра, сиёсий партиялар энди расмий сайлов олди блоклари тузолмайдилар, якка-якка эса икки партия ҳам жуда кучсиз.

Қўшнимиздаги мухолифат партияларининг бирлашиш истагини улар мажбуран қилинаётган бўлса ҳам олқишлаш керак, дейди мухбиримиз. Минг афсуски, Ўзбекистонда партияларнинг бирлашиши учун Қозоғистонгдан ҳам мажбурийроқ шароит бўлишига қарамасдан, бундай қадамлар кузатлаётгани йўқ. Балки, бунинг сабаби, Ўзбекистон ичида “Бирлик”дан бошқа партия фаолият кўрсатмаётгани ва аслида бирлашиш субъектлари йўқлигидир.

17:00 - Вдвойне плохая новость: В убийстве девушек на озере Сенеж подозревают гражданина Узбекистана

МОСКВА, 13 июня - РИА Новости. Милиция разыскивает гражданина Узбекистана, подозреваемого в совершении убийства двух девушек на озере Сенеж в Подмосковье, сообщил РИА Новости источник близкий к следствию.

"В ходе проведения оперативно-розыскных мероприятий в совершении преступления обоснованно подозревается 22-летний гражданин Узбекистана, проживающий в Российской Федерации без регистрации", - сказал собеседник агентства.

По его словам, тела 20-летней жительницы Подольска со следами побоев на лице и неизвестной женщины 20-22 лет с черепно-мозговой травмой были обнаружены в 16.15 во вторник на одном из пляжей озера Сенеж. По заключению судмедэкспертов, смерть наступила в результате удушения около суток назад.
По факту двойного убийства в Солнечногорском районе области прокуратура Подмосковья возбудила уголовное дело по пункту "а" части 2 статьи 105 УК РФ (убийство двух и более лиц). Эта статья предусматривает наказание до пожизненного лишения свободы.

10:00 - Хушхабар: Гулбаҳор Тўраева шартли равишда озод этилди

Ўзбекистонда яна бир ҳуқуқ ҳимоячиси Гулбаҳор Тўраева шартли равишда озод қилинди. Андижон вилоят маҳкамаси Тўраеванинг аппеляцион аризасини кўриб чиқиб, дастлаб белгиланган олти йиллик қамоқ жазосини уч йиллик шартли жазога ўзгартирди ва уни суд залидан озод этди.

40-ёшли тўрт фарзанднинг онаси Гулбаҳор Тўраева, «Анима кор» ҳуқуқ ҳимояси ташкилотининг рахбаридир. У шу йилнинг январида «Эрк» муҳолифат партиясига тегишли китоблар билан ўзбек қирғиз чегарасини кесиб ўтаётган пайтида ҳибсга олинган эди.

Андижон вилоят суди қарори билан 24 апрелда у олти йилга озодликдан маҳрум этилганди. Маҳкама уни Ўзбекистон жиноят кодексининг учта моддаси - Ўзбекистон Республикаси конституцион тузумига тажовуз, Жамоатчилик хавфсизлиги ва жамоат тартибига хавф солувчи материаллар тайёрлаш ва тарқатиш, Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқача тақиқланган ташкилотларни тузиш, раҳбарлик ёки иштирок қилишда айбли деб топган. Аммо Тўраеванинг ҳимоячилари қўйилган бу айбловлар сиёсий эканини айтишади.

(Андижондаги) 13 май воқеалари пайти Гулбаҳор Тўраева шаҳарда юзлаб одам ҳукумат қирғинига учрагани, Андижон мактабларининг бирида беш юзта ўлик жасадини ўз кўзи билан кўрганини айтган эди.

Европа иттифоқи Ўзбекистон ҳукуматидан зудлик билан Гулбахор Тўраевани озод қилишни талаб қила бошлади, ЕИ ўзининг талабларини Ўзбекистонга қарши санкцияларини чўзаётган пайтида ўтган ойнинг ўрталарида яна бир бор такрорлади. //ozodlik.org

“Ҳаракат” сайти маъмуриятидан: Озодлик радиоси ўзбек хизмати сайтидан олинган кечаги хабарнинг кўп миқдордаги қўпол хатоларини тузатиб ўтишга мажбур бўлдик. Хабарда, бундан ташқари, ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиларининг обрўсини туширувчи, уларга бўлган ишонч даражасини камайтирувчи гаплар ҳам бор.

Гўёки Гулбаҳор Тўраева Андижон мактабларининг бирида беш юзта ўлик жасадини ўз кўзи билан кўрганини айтгани ҳақидаги сўзлар шулар жумласидандир. Бундан гапириш учун, одам 500 ўлик нималигини кўз олдига келтиролмайдиган даражада фаросатсиз бўлиши керак. Ҳар куни юзлаб ўликлар билан иш кўриб, кўзи пишиб кетган одам ҳам бундай гапиролмаган бўларди.

Радионинг бу турдаги хабарларига биронта ақли-хуши жойида ўзбек ишонмаслиги ўз-ўзидан маълум. Биз бу радио ходимларини МХХ назорати остида ишлаётганлари ҳақида кўп гапирмоқдамиз. Балки, бу турли эшиттришлар айнан шу ташкилот томонидан уюштирилаётган бўлиши мумкин. Унинг мақсади АҚШ радиосига бўлган ишончни ўзбекларда ўлдириш.