12 June 2007
03:00 -
23:00 - Журналист Хайрулла Эрназаров қамоқдан озод қилинди - Мамлакатимизга Марокаш делегацияси келди 21:30 - Ҳукуматнинг аёлларга эътиборини “ёритадиган” маддоҳлар мактаби иш бошлайди - Мамлакатимиздан Қирғ

23:00 - Журналист Хайрулла Эрназаров қамоқдан озод қилинд
Бироз кечикиб олинган хабарга кўра, “Спорт” газетаси мухбири, журналист Хайрулла Эрназаров қамоқдан озод қилинган. Бу ҳақда унинг турмуш ўртоғи Малоҳат Қосимова Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Тошкентдаги идорасига боғланиб маълум қилди. Хайрулла, дейди мухбиримиз, 2003 йилда жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди ҳукми билан ЖКнинг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий режимига тажовуз қилиш), 2441-модда (Ноқонуний диний, сепаратистик, радикал ташкилотлар тузиш, қатнашиш ва унга раҳбарлик қилиш) сингари айбловлар билан узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.
Мамлакатимизга Марокаш делегацияси келди
Бугун, 12 июнда Марокаш энергетика ва тоғ-кон саноати вазири Муҳаммад Буталиб бошчилигидаги шу мамлакат делегацияси юртимизга келди. Расмий хабарга кўра, ташрифнинг биринчи кунида меҳмонлар “Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик компанияси раиси Ботир Тешабоевнинг қабулида бўлишди. Меҳмонларнинг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Ҳукумати раҳбарлари билан учрашиши ҳам айтилмоқда. Буталибни Президент Каримовнинг қабул қилиш-қилмаслиги борасида гап-сўз йўқ, дейди мухбиримиз.
21:30 - Ҳукуматнинг аёлларга эътиборини “ёритадиган” маддоҳлар мактаби иш бошлайди
Тошкентдаги Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро маркази ва БМТ тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда аёллар имкониятларини кенгайтириш учун ҳуқуқий ва тузилмавий салоҳиятни ривожлантириш” лойиҳаси ўзаро ҳамкорлик борасида битим тузди. Бу ҳақда мухбиримизга айтган марказ ходимаси Битимнинг асосий мақсади аёллар ўртасида гендер ҳуқуқни англаш ва хотин-қизлар ҳуқуқига доир тарғиботни кучайтириш эканини айтди. Шу мақсадда июл ойида журналистлар ўртасида ёзги мактаб ташкил этилади. Сўнгра аёлларга нисбатан қўлланиладиган дискриминациянинг ҳар қандай шаклларига барҳам бериш ҳақидаги Конвенциянинг бажарилишини ёритиш бўйича танлов эълон қилинади. Шубҳасиз, танлов ғолиблари ҳар галгидек ҳукуматнинг аёлларга нисбатан олиб бораётган одилона сиёсатини фаол ёрита олган маддоҳлар бўлишади.
Мамлакатимиздан Қирғизистон орқали Қозоғистонга йўналтирилган газ қувури қурилади
Бугун, 12 июнда қирғиз матбуоти эълон қилган хабарларга кўра, мазкур мамлакатда Ўзбекистондан Қозоғистонга ўтувчи газ қувури қурила бошлайди. Бу ҳақда халқаро инвестиция форумида иштирок этган мамлакат Бош вазири Алмазбек Атамбаев маълум қилди. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Осиё тараққиёт банки 40 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратмоқчи. Бу маълумони Қирғизистон Молия вазири Акилбек Жапаров ҳам тасдиқлади.
МДҲ ўртасида ички маҳсулот ўсиши бўйича бешинчи ўриндамизми?
Куни кеча Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги статистика қўмитаси унга аъзо мамлакатлар орасида дастлабки ярим йилликда мамлакатлардаги ички маҳсулот ўсиши юзасидан маъулмотларни эълон қилди. Рўйхатдан Ўзбекистондан олдин Озарбойжон (37,1%), Арманистон (11,1%), Қозоғистон (10,5%) ва Грузия (9,4%)лар бор. Мамлакатимиздаги ички маҳсулот ўсиши 9,1% ни ташкил этган.
Албатта, Ўзбекистон ҳукумати бергпн статистика маълумотларига ишониш қийин. Аммо бу камтарона маълумот ҳам халқимизнинг нечоғли ночор, оғир иқтисодий шароитларда яшаётганини хаспўшлашга етарлимикан? Ахир, мамлакатда ички маҳсулот ўсиши халқнинг фаровонлигини кўрсатувчи факторлардан биридир, халқнинг аҳволи эса ҳаммага маълум.
20:00 - Каримов Россия диктаторини мустақиллик байрами билан қутлади
Бугун Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Россия раҳбарига давлат суверенитети ҳақидаги Декларация қабул қилинган сана муносабати билан табрик йўллади. Қутловда тарихий зарурат туфайли давлат суверенитетини эълон қилишга мажбур бўлган Россия билан Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар, ҳамкорлик ришталарининг мустаҳкамлиги тилга олинган. Иттифоқчилик ва стратегик шериклик муносабатларининг узоқ йиллик ўтмишга эга экани қайд этилган, дейди мухбиримиз.
Бироқ рус мухолифати, хусусан, таниқли сиёсатчи Борис Немцов куни кеча Каримовнинг жиноятларини халқаро ҳарбий трибуналда кўриш лозимлиги ҳақидаги чақириғидан сўнг бу муносабатларнинг келажаги ҳам хавф остида қолаётгандек. Буни айни чақириқ мамлакатимиз жамоатчилиги орасида турли гап-сўзлар чиқарганида ҳам кўриш мумкин.
ШҲТнинг Соғлиқни сақлаш ташкилоти тузилади
Амалда диктаторлик режимлари мавқеини ошириш учун тузилган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти негизида Соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам қад ростлармиш. Бу ҳақда бугун ташкилотнинг ишбилармонлар кенгаши раиси Дмитрий Мезентсев маълум қилди. Мезентсевнинг иддаосича, янги тузалидаган ташкилот мавқеи ва кўлами жиҳатидан Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан кам бўлмайди. Мазкур ташкилот ҳозирча Россия, Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш вазирликлари фаолиятини мувофиқлаштиради.
15:00 - Грузия разработала план возвращения месхетинцев
Парламент и министерство по делам беженцев Грузии совместно разработали законопроект о возвращении на родину мусульманских месхетинцев, которые в 1940-х годах прошлого века были выселены в разные государства Азии.
Согласно информации министерства, законопроект предусматривает возвращение потомков этих семей. Число выселенных из Грузии месхетинцев составляла 100 тысяч человек, 40% которых проживают на территории Азербайджана. // "Газета.Ru", Тбилиси