25 December 2011
19:57 - Шимолий Кореянинг янги диктатори расмий лавозим ҳам олибди
20 асрнинг охири, 21 асрнинг бошларида баъзи мамлакатларнинг диктаторлари ҳеч қандай расмий лавозимга эга бўлмасдан ўз мамлакатларини “темир қўл” билан бошқариб келганлари тушуниб бўлмайдиган нарса, аммо ҳақиқат. Масалан, 2 ой аввал ўлдирилган Ливия диктатори Муаммар Каддафий, 10 кунча аввал ўз ажали билан ўлган Шимолий Корея диктатори Ким Чен Ир шундай раҳбарлардан бўлишган.

Шимолий Кореяда диктаторлик отадан болага қоладиган лавозимга айланиб бўлгани ҳам, 21 аср учун ҳайрон қоларлик даражадаги анъана. Ким Чен Ирга диктаторлик тахти отаси Ким Ир Сендан қолганди. Ким Чен Ир ўлгач, тахт 27 ёшли ўғли Ким Чен Инга қолди. Исми отасиникида битта харф билангина фарқ қиладдиган бола, ядровий қуроли ҳам бор деб тахмин қилинадиган Шимолий Кореядек давлатни – 10 кундан бери бошқаришга ҳуқуқ берадиган расмий лавозимсиз бошқариб келмоқда.

Ғарб ахборот воситалари Шимолий Корея коммунистларнинг “Нордон синмун” номли бош газетасига асосланиб хабар беришича, Ким Чен Ин мамлакат қуролли кучларининг Бош қўмондони бўлволибди. Шимолий Корея давлати билан армиясининг фарқи бўлмагани сабабли, янги диктатор энди давлатни бошқаришга қонуний ҳаққим блр, деб ҳисобласа керак. Лекин, бу мишиқи Саддам Ҳусайин ва Муаммар Каддафийларнинг қандай ўлганидан хулоса чиқариб олса, ўзи учун яхши бўларди.