22 December 2011
06:16 - Ўзбекистон товар-хомашё биржаси раҳбари ўзгарди
Биржа акциядорларининг навбатдан ташқари мажлисида ташкилий масала кўрилиб, унда биржа фаолиятини мувофиқлаштириб келган Эркин Ўриновнинг иши қониқарсиз дея баҳоланган. Биржа бошқаруви раиси вазифасини бошқариш Азиз Нагевага топширилган. Маълумотларга кўра, пойтахтдаги мазкур йирик ва ягона марказлашган биржа раҳбарияти ҳукуматнинг кўрсатмаси билан тайинланади.

Ҳали ибтидоий даражада бўлса ҳам, Ўзбекистонда биржа бор. Унинг ишлари яхши кетмаётганининг сабабчиси Эркин Ўринов эмас, жаҳон молиявий-иқтисодий кризисининг мамлакатимизга етиб келгани бўлса керак.