22 December 2011
04:31 - Мозори Шариф сари илк марта поезд ҳаракатланди
Бугун “Ўзбекистон темир йўллари” ширкати Ҳайратондан Мозори Шарифгача қурилган темир излардан илк поезд қатновини амалга оширди. 75 километрлик темир йўлдан синов тариқасида юргизилган вагонлар афғонларда жўшқин бир кайфият уйғотди. Энди бу йўлдан АҚШнинг Афғонистонга йўналтирилаётган ҳарбий юклари ташилади, дейди маросимларда қатнашган ўзбекистонлик темирйўлчилардан бири.

Кейинчалик ҳазрат Навоийнинг она шаҳри Ҳиротгача чўзиладиган темир изларни Осиё Тараққиёт Банки молиялаган. Йўлнинг Мозори Шарифгача бўлган қисми битгани ҳақида бир муддат аввал афғон расмийларига иқтибосан хабар бергандик.