05 June 2007
03:00 -
23:00 - Бултур Чейни бу йил Бушнинг ўзи демократия душманларига ўт очди, Ўзбекистон четда қолмади 17:00 - Украинада парламент сайловлари 30 сентябрда

23:00 - Бултур Чейни бу йил Бушнинг ўзи демократия душманларига ўт очди, Ўзбекистон четда қолмади
Ўтган йили 4 майда АҚШ вице-президенти Дик Чейни Вильнюсда ўтказилган Болтиқбўйи-Қораденгиз давлатлари раҳбарлари иштирокидаги конференцияда нутқ сўзлаб, асосан Россиядаги демократиянинг орқага кетиши ва Кремлнинг сиёсатини қаҳшатғич танқид қилганди. Кўпчилик аналитиклар, бу нутқни янги “совуқ урушнинг” бошлаши деб ҳам баҳоладилар.
Бу йил курашга АҚШ президентнинг ўзи қўшилди. Жорж Буш бугун Чехиянинг пойтахти Прагада бўлиб ўтган “Демократия ва хавфсизлик” конференциясида нутқ сўзлади ва Россия президенти Путинни дўстона шаклда “Владимир” деб тилга олса ҳам, «Россияда фуқаролар жамияти қуриш ниятида бошланган ислоҳотлар ҳалокатга учради” деди ва шу каби сўзлар билан Россия ҳукуматининг сиёсатини қаттиқ танқид қилди.
Бу конференцияда таниқли шахматчи, Путининг танқидчиларидан, “Бошқа Россия” ҳаракатининг лидерларидан бири Гарри Каспаров ҳам қатнашган ва конференциядан кейин яна 20 яқин киши билан биргаликда Буш томонидан норасмий шаклда қабул қилинган. У ерда Белорусиялик мухолифатчи, ўтган йилги президент сайловларида мухолифатнинг умумий номзоди бўлган Милинкевич ҳам қатнашган. Бу учрашувни машҳур Совет диссиденти, ҳозирда Исроиллик сиёсатчи Натан Шаранский ва Чехиянинг собиқ президенти Вацлав Гавел уюштиргани айтилмоқда.
Бушнинг бу конференциядаги нутқида ўзбекларни ҳам қизиқтирадиган сўзлар бор. У дунёнинг энг мудҳиш диктатуралари дея Белоруссия, Куба, Мьянма, Шимолий Корея, Судан, Зимбабве, Эрон и Сурия давлатларини тилга олар экан, бироз прогресс бўлса ҳам, ҳалигача “озодлик босим остида бўлган” давлатлар сифатида Венесуэла, Ўзбекистон и Вьетнамни эслатиб ўтган.
Жорж Бушнинг нодемократик давлатларни танқид қилиши бу мамлакатлардаги демократларга маънавий ёрдам сифатида айтилаётган сўзлар эканлигини ҳамма яхши тушунади. Ўзбек демократлари буни айнан шундай қабул қилишлари муқаррар. Айни пайтда, Буш ўз мамлакатининг глобал манфаатларидан келиб чиқиб, баъзи ўйинлар ҳам қилаётганини кўра билиш керак.
Масалан, унинг нутқида Белорусия ўта ёмон диктатор мамлакатлар қаторига олиниб, Ўзбекистон бироз орқароққа қўйилиши шундай ўйинлардан бири эканлигини ҳар ким тушунса керак. Чунки, Белорусия демократия масаласида бироз бўлса ҳам Ўзбекистондан олдинда эканлиги шубҳасиздир.
Аслида, Буша тўла объектив бўлишни истаса, ўз нутқида Белорусия ва Ўзбекистоннинг ўрнини алмашириб қўйиши керак эди.
Бу масалада ўзбек мухолифатининг хатоларини ҳам тан олиш керак. - дейди "Бирлик" Партияси раиси Абдураҳим Пўлат. - Мен ўзим аввалари ҳам кўп марта такрорлаганимдек, АҚШда тураман, аммо Ўзбекистонда яшайман. Бутун фаолиятим юрт ичида мухолифатни кучайтиришга қаратилган. Шу сабабли. "Бирлик" бугун Ўзбекистон ичида фаолият кўрсатаётган бирдан-бир ташкилотдир. Юрт ташқарисида мухолифатчиларни уюштириш, лоббичилик каби фаолиятлар билан истасам ҳам шуғулланишга вақтим йўқ.
Аммо, ҳозир фақат юрт ташқарисидагина бир нарса қилишга интилаётган мухолифатчилар жуда кўпайиб кетган. Прагада Бушнинг иштирокида шундай конференция ўтказилар экан, чет эллик ўзбек мухолифатчилари бу ерда қатнашиш, ҳатто Бушнинг нутқида Ўзбекистон яна ҳам тўғрироқ танқид қилинишига эришишлари лозим эди. Гавел билан учрашганини айтадиган мухолифатчилар бор ичимизда, Оқ Ўйга яқинлиги билан маълум бўлган мухолифатчилар бор ичимизда. Нега улар бу ишлардан четда қолдилар? Ёки уларнинг нияти фақат сайтларда яшашми?
17:00 - Украинада парламент сайловлари 30 сентябрда
Бугун Украина президенти Виктор Юшченко Олий Радага эрта сайловларни шу йил 30 сентябрга тайинловчи Фармон эълон қилди.
Маълумки, шу каби фармонлар 2 ва 26 апрелда ҳам эълон қилиниб, сайловлар аввал июнь, кейин июлга тайинланганди. Аммо мухолифат ва ҳукумат-парламент орасидаги қарама-қаршилик туфайли Конституцион Суд ва Марказий Сайлов Комиссиялари фалаж ҳолга келгач, сайлов масаласи ҳам осилиб қолганди.
Шундан кейин қарама-қарши турган тарафлар - президент, Олий Рада раиси ва Бош Вазир - компроомиссга бориб, 10 кун аввал сайловларни 30 сентябрда ўтказишга келишиб шартнома имзоладилар. Ўтган вақт ичида Олий Рада раиси Мороз ва Бош Вазир Янукевич бу келишувни ҳам бузишга астойдил ҳаракат қилдилар, ҳатта куч ишлатиш салоҳиятига эга бўлган структураларни ишга тушириш ниятлари ҳам йўқ эмаслигини кўрсатдилар. Кўпчиликнинг фикрича, Янукувич-Мороз коалицияси тарафдори бўлмиш ташқи ишлар вазири Цушконинг президент тарафдори, Давлат Қўрима Бошқармаси бошлиғи Гелетей билан қуролли тўқнашув остонасига келгандан кейин инфаркт-миокард диагнози билан Германияга касалхонага жўнатилиши коалиция раҳбарларининг эс-хушини жойига туширди.
Нима бўлганда ҳам Украинада бу босқичда сиёсий етуклик ғалаба қилгандек кўринади.