04 June 2007
03:00 -
20:00 - Россиянинг олтин-валюта захиралари $400 миллиардан ошди 18:00 - Туркиянинг ўнг-марказ партиялари биралашолмагани ва Ўзбекистондан мисоллар

20:00 - Россиянинг олтин-валюта захиралари $400 миллиардан ошди
Прайм-ТАСС Россия Банки раисининг биринчи ўринбосари Алексей Улюкаевга асосланиб, Россиянинг олтин-валюта захиралари шу йил 1 июнда $403 миллиарддан ошганини билдирди Шу йил 18 январдаги хабаримиздан маълумки, ўша кунлари Россиянинг олтин-валюта захиралари $2,1 миллиардга камайиб $301,7 миллардга тушганди.
Россияда олтин-валюта захираларининг учдан бирга ошишининг сабаби охирги ойларда дунё бозорида нефтнинг бахоси яна кўтарилиб кетганлиги билан боғлиқ. Янаврь ойида 1 баррель нефнинг нархи 50 долларга ҳам тушган кунлар бўлган бўлса, бугун унинг нархи 62-65 доллар атрофида барқарор турибди.
Россия президенти Путиннинг охирги кунларда очиқдан-очиқ Ғарб билан конфронтацион сиёсат олиб боришга интилаётгани, қуролланиш пойгасига ҳозир эканликлари билан таҳдид қилиши олтин-валюта захираларининг кескин ошиши сабаблидир.
Албатта, олтин-валюта захираларининг ўзигина Россиянинг қудратини ошириб, халқни фаровонликка олиб боролмаслигини Путин яхши тушунади. Агар, одамларнинг ойлиги оширилса, инфлцяи кўтарилиб кетади, захиралар чет элдан рус халқи учун керакли нарсалар сотиб олиш учун ишлатилса, у ҳолда Россиянинг эмас, бошқа мамлакатларнинг иқтисоди ривожланишга бошлайди. Уларни рус эконимикасини ривожлантиришга ташлай деса, Россия саноати юксак технологияларга эга эмас, чет элликлар эса, риск кўп дея бу мамлакатга инвестиция қилишга шошмаяптилар.
Бундай шароитда, боши бер кўчада қолган Путиннинг ҳукумати Совет замони амалларини давом эттириб, ҳамма кучини армияни кучайтиришга сарфламоқда. Бу эса, ўз навбатида, Путиннинг риторикасини агрессивлаштирмоқда.
18:00 - Туркиянинг ўнг-марказ партиялари биралашолмагани ва Ўзбекистондан мисоллар
Узоқ йиллар “бири олиб иккинчиси қўйиб” Туркияда ҳукумронлик қилган Тўғри Йўл (асосчиси Сулаймон Демирэл) ва Она Ватан (асосчиси Турғут Озал) партиялари охирга парламент сайловларида 10 фоизлик тўсиқни ҳам ошиб ўтолмасдан катта сиёсатдан сал кам четда қолгандилар.
Маълумки, шу йил 27 июлда Тукрияда эрта парламент сайловлари бўлади. Жамоат фикрини ўрганувчи тадқиқотларнинг натижасига кўра, бу сайловларда ҳам ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партияси яримдан кўп овозларни олиб ютиши муқаррарга ўхшайди. Буни тушуниб етган сўл-марказ ва ўнг-марказ партиялар сўлда ва ўнгда бирлашиш учун ҳаракатга кечдилар. Бу бирлашишлар мажбурий, аммо ижобий ҳаракатлар эди. Чунки партия лидерларини мажбур қилаётган унсур – халқ, унинг овози.
Сўлда бирлашиш учун кураш ҳали тамом бўлганича йўқ, аммо ўнгдагилар яна ишни ҳароб қилдилар.
Аввалига Тўғри Йўл ва Она Ватаннинг лидерлари Демократик Партия номи остида бирлашишга келишдилар. Энг табиийси, икки партия умумий қурултой ўтказиб, у ердан янги ном остида бирлашиб чиқишлари керак эди. Бироқ, турк дўстларимиз энг кутилмаган ақлсиз йўлдан кетдилар. Аввал Тўғри Йўл Партияси қурултой зтказиб, ўзини Демократик Партия деб эълон қилди ва Она Ватанни ўзига қўшилишга чақирди. Яъни гап икки партиянинг биралашиши устида эмас, бир партиянинг иккинчисига қўшилиб кетиши хусусида бўлиб қолди ва Она Ватан “Бизнинг ғуруримизни камситувчи бу шаклдаги бирлашишга бормаймиз” дея бирлашишдан воз кечди.
Бу аслида билиб ёки билинмай қилинган хато қадам бўлганди, дейди “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат. Билмадим, турк дўстларимиз шунчалик тажрибасиз сиёсатчиларми? Мен ўз тарихимиздан бир воқеани эслайман. 1990 йилнинг бошларида ўша пайтдаги “Бирлик” халқ ҳаракати раисдошларидан Зоҳид Ҳақназаров мен билан бир масалани маслахатлашди. Ўйлайманки, кимдир унга шундай малаҳат берган, маслаҳатчи беғараз бўлмаган.
Зоҳид аканинг таклифи шундай эди: “Ўзбекистоннинг номини Туркистон деб ўзгартириш ташаббуси билан чиқайлик. Буни қилолсак, кейинчали ҳамма Ўрта Осиё жумҳуриятлари ва Қозоғистон бизга қўшиладилар ва Туркистон тикланади”.
Мен ортиқча ўйлаб ўтирмасдан, бундай нарсани мутлақо қилиш керакмаслигини айтдим. Агар шундай қилинса, Туркистон ғоясини узоқ замонга ўзимиз кўмган бўлиб қоламиз. Биз Туркистон бўлсак, бошқалар ҳеч қачон бизга қўшилмайдилар. Ҳамма биргаликда Туркистонни қурса, унда ҳамма Туркистонга тенг ҳуқуқли киради, акс ҳолда, гўёки ҳамма бизга қўшилган бўлади.
Яхшики, Зоҳид ака мени дарҳол тушундилар ва бу масалага нуқта қўйилди. Табиий, биз бундай таклиф билан чиқсак ҳам, ўша пайтдаги шароитда буни амалга оширолмаган бўлардик. Лекин гап кўтарилса, ҳатто, бу гапни давом эттирувчиар ўртга чиқарди, қўшниларимизда, Туркистон бу ўзбекларнинг ўзлари учун қилаётган ишларидир, деган тушунча ўша вақтдаёқ шаклланишга бошларди.
Мен аввал ҳам политехнологиялар хусусида ёзгандим ва чуқур уйланмасдан қилинган яхши ниятлар ҳам амалда фалокатга олиб келиши мумкинлигини урғулагандим. Баъзи ҳолларда яхши ният билан аммо чуқур ўйланмасдан қилинган иш провокация бўлиб кўриниши ҳам табиий. Бунинг энг яхши мисоли “Эрк” партияси ўз байроғи сифатида Туркистон байроғини танлаши. Мен ўйлайманки, бу масалани Туркистон яратиш орзусидаги демократлар ахир бир кун кўтаришлари муваффақ эди. Лекин, ҳозир “Эрк” партиясининг бу фракцияси йўқ бўлиб кетиш йўлида экан, бу масала ҳам ўз-ўзидан йўқ бўлса керак.
Партияларнинг бирлашиши масаласида эса, Ўзбекистонда аҳвол мутлақо бошқача, деб давом этади Абдураҳим Пўлат. Туркиядаги Она Ватан ва Тўғри Йўл партияларининг кучи тахминан тенг эди Шу сабабли улар янги бир умумий ном остида бирлашишлари кераклиги ўз-ўзидан маълум. Аммо, бизда “Бирлик”дан бошқа партиялар маргиналлашишдан ҳам ўтиб, йўқ бўлиб кетиш йўлидалар. Шу сабабли, ўзбек демократик мухолифатини “Бирлик” томи остида бирлаштириш энг самарали ечим бўлади. Қолган партиялар ўз вақтида “Бирлик”дан ажралиб чиққанларини ҳисобга олсак, бундай бирлашиш тарихий адолатни тиклаш маъносида ҳам тўғри бўларди.