15 December 2011
02:36 - Ислом Карим терроризмни молиялашга қарши кураш борасидаги халқаро битимни тасдиқлади
Кеча Президент Ислом Карим “Евроосиё гуруҳи доирасида жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялашга қарши кураш борасидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида”ги қонунни имзолади.

Шу йилнинг 16 июнида тузилган битим Хитой, Россия, Белорусия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистан ва Ўзбекистон ўртасида тузилган. Битим амалиётига Жаҳон Банки, Халқаро Валюта Жамғармаси сингари молия муассасалари ҳам жалб қилинади.