31 May 2007
03:00 -
23:30 - Туркия парламенти яна боши берк кўчага кирди 23:00 - Ивановским узбекам отказано в предоставлении временного убежища в России 22:00 - “Бирлик” фаолини руҳан синдиришмоқчи (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, № 37, 31 май 2007 й

23:30 - Туркия парламенти яна боши берк кўчага кирди
Туркия Буюк Миллат Мажлисининг мамлакат прзидентини умумхалқ сайловда белгилаш ҳақидаги қонун лойиҳасига ҳозирги президент Аҳмет Неждат Сезар томонида вето қўйилач, бугун парламент қонун лойиҳасини яна бир марта тасдиқлади. Бунинг учун 370 депутат овоз берган. Қонун лойиҳаси вето билан қайтарилса, Конституцияга кўра, у иккинчи марта парламентда парламент аъзоларининг 2/3 дан ортиғининг овози билан ўтказилиши керак. Парламент аъзоларининг 2/3 қисми 366 дир. Демак, қонун лойиҳаси парламентдан ўтган ҳисобланади. Қонун лойиҳасини президент иккинчи марта вето қилишга ҳаққи йўқ. У қонунга имзо чекиш ёки уни умумхалқ референдумга юбориш ҳаққига эга.
Лекин, бу ерда бир муаммо чиқмоқда. Қонун тўлалигича овозга қўйилганда унги 370 киши овоз берган бўлса ҳам, моддалар бўйича овозга қўйилганда, моддаларнинг биттаси учун 366 киши овоз берган, яъни парламентнинг том 2/3 қисми.
Мухолифатдаги Жумҳурият Халқ Партияси қонуннинг моддаларидан бири 2/3 дан кўп овоз ололмагани сабабли, қонун лойиҳаси бутунлигича ҳам парламентдан ўтмади деб ҳисоблаш керак демоқда ва бу хусусда Конституцион Судга мурожаат қилмоқчи. Тўп яна Конституцион Судда.
23:00 - Ивановским узбекам отказано в предоставлении временного убежища в России
31 мая 2007 г. «ивановские узбеки» вместе с адвокатом Ириной Соколовой и доверенным лицом, юристом Сети «Миграция и право» Правозащитного Центра «Мемориал» Светланой Мартыновой были вызваны к 15-00 в Управление ФМС России по Ивановской области, где им вручили уведомления об отказе в предоставлении временного убежища на территории РФ.
В текстах мотивированных решений Ивановской миграционной службы, каждое из которых занимает от 13 до 16 страниц, приводится подробная аргументация отказов. Ее содержание вызывает, как минимум, удивление.
Так, например, в решении, принятом по заявлению Абдуррауфа Мухамадсобирова, сначала на 4 страницах излагаются факты его биографии, в которой были и многолетние преследования его и его семьи по религиозным мотивам в Узбекистане, и пытки, и несправедливые обвинения, по которым он был осужден на родине. Описаны там и угрозы со стороны сотрудников СНБ, участвовавших в его допросе после задержания в Иваново в июне 2005 г., которые обещали ему новые пытки и приговор к 30 годам заключения или к смертной казни в случае выдачи в Узбекистан.
Но далее в тексте решения приводятся ссылки на материалы МИД и ФМС России, из которых следует, что, поскольку «официальной религией в Узбекистане является ислам, который исповедует основная часть населения, заявление Мухамадсобирова А.А. о том, что он является жертвой преследования за религиозные убеждения, являются необоснованным».
Кроме того, из представленных Министерством иностранных дел справочных материалов, датированных февралем текущего года, следует, что «МИД России не располагает документально подтвержденными сведениями о преследованиях граждан Узбекистана, иностранных граждан и лиц без гражданства со стороны узбекских властей по признаку расы, вероисповедания, гражданства, национальности и политических убеждений, а также документально подтвержденными свидетельствами применения пыток и другого негуманного обращения к лицам, в отношении которых осуществляется уголовное преследование».
Что же касается документов ООН и материалов международных правозащитных организаций, свидетельствующих о систематическом применении пыток, и в первую очередь, - к обвиняемым по «религиозным» статьям узбекского УК, отсутствии независимого правосудия в стране и о массовых нарушениях фундаментальных прав человека, то ссылки на них аккуратно приведены в текстах решений Ивановского областного УФМС. Однако, как видно из результата, на решение они не повлияли.
«Ивановские узбеки», их адвокат Соколова и доверенное лицо Мартынова намерены обжаловать указанные решения в судебном порядке.
Напоминаем также, что жалоба «ивановских узбеков» коммуницирована Европейским Судом по правам человека.
27 мая текущего года адвокат Соколова направила в Страсбург замечания заявителей по вопросу приемлемости жалобы, комментарии к ответам Правительства РФ на вопросы Суда и требования относительно справедливой компенсации и судебных расходов.
Подробнее о деле «ивановских узбеков» см. пресс-релизы ПЦ «Мемориал» и Комитета «Гражданское содействие» за 2005-2007 г.г.
Елена Рябинина,
руководитель программы помощи
политическим беженцам из Центральной Азии
Комитета «Гражданское содействие»
31.05.2007 г.
22:00 - “Бирлик” фаолини руҳан синдиришмоқчи (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, № 37, 31 май 2007 й.)
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Ахшак қишлок фукаролар йигини Беруний кўчаси 8-уйда яшовчи фуқаро, иқтисод фанлари номзоди, “Бирлик” фаоли журналист Эргаш Бобожонов мурожаат этиб, маҳаллий ҳокимият идоралари унинг қонуний талаб ва манфаатларини оёғости қилаётганини баён этган. Хусусан, 9 киши истиқомат қилувчи Эргаш Бобожонов оиласи Тошлоқ тумани ҳокими ва бошқа мутасадди идораларга “Боғдорчилик” фермер хўжалиги яратиш мақсадини кўзлаб, ер сўраб мурожаат этган. Улар ўз арзларини бир неча ўн йиллардан бери шу ерда яшаб келишаётгани, республикада мулкчиликнинг колхоз шакли тугатилаётгани муносабати билан ер фуқароларга тақсимланаётгани, демак, улар ҳам шундай ҳуқуққа эга экани билан изоҳлашган.
Хусусан, улар тумандаги А. Навоий жамоа хўжалигини тугатиш комиссияси раҳбари Н.Собиров, Фарғона вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи Ашуровларга сўнгги икки йил ичида бир неча марта мурожаат этганлар. Бироқ маҳаллий ҳокимият идоралари Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талаблари ҳамда фуқаролар манфаатларини ифода этувчи бошқа норматив актлар, меъёрий ҳужжат талабларини бузган ҳолда уларнинг мурожаатларини оқибатсиз қолдириб келмоқда. Эргаш Бобожонов эса мазкур ҳолатни ўзининг сиёсий қарашлари ўзгача экани, “Бирлик”чи сифатида танилгани билан изоҳламоқда.
Эргаш Бобожонов 2001 йилнинг 17 январида сохта айбловлар билан қамоққа олинган. У етук журналист ва фаол сиёсий фуқаро ўлароқ, Қирғизистонда чоп этиладиган машҳур “Республика” (Замира Сиддиқова муҳаррирлигида) газетасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятни чуқур таҳлил этувчи “Требуют молиться за Ислама Каримова” (Ислом Каримовга сажда қилишни талаб қилмоқдалар) номли мақола чоп этган. Шундан сўнг у бир муддат ҳибсда ушлаб турилди ва демократик кучлар, ҳуқуқ ҳимоячиларининг саъй-ҳаракатлари билан 2001 йилнинг 27 февраль куни озодликка чиқарилган.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Эргаш Бобожонов оиласига бир неча йилдан бери ўтказилиб келаётган руҳий ва маънавий босим, оила мурожаатларининг оқибатсиз қолдирилиши сабабини унинг фаол сиёсий шахс эканлигида кўради. Маҳаллий ҳокимият, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини фуқаро манфаатларига зарар етказувчи бундай қонунбузарликни бартараф этишга чақиради. Прокуратура идораларидан мазкур ҳолат бўйича изоҳ талаб қилади.
20:30 - Евроосиё Иқтисодий Ҳамдўстлиги ягона Божхона иттифоқига бирлашмоқчи
Бугун Санкт-Петербургда йиғилган Евроосиё Иқтисодий Ҳамдўстлиги (ЕврАзЭС) Парламентлари Ассамблеяси вакиллари ўзларига янги раҳбар сайлаб олишди. Эндиликда амалда поссовет мамлакатлари бўйлаб диктатура ва маҳаллий режимларни Тожикистон Парламентининг собиқ раиси Махмадсаид Убайдуллоев бошчилигидаги ҳайъат мустаҳкамлайди.
Шунингдек, ташкилотнинг МДҲ ишлари бўйича комиссияси раиси Вадим Густов оммавий ахборот воситалари учун ташкил этилган брифингда 2008-09 йилларда ташкилотга аъзо мамлакатларнинг ягона Божхона иттифоқига бирлашажагини маълум қилди. Густовга кўра, Санкт-Петербургда бошланган Ассамблея аъзоланининг уч кунлик мажлисида вакиллар бу иттифоқнинг ҳуқуқий асосларини яратиши лозим. Гарчанд режимлар ўз мавқеларини сақлаб қолиш, демократик инқилоблардан иҳоталаниш учун бирлашаётган бўлсалар-да, бу ердаги коррупция ва сиёсий манфаатлар ягона бож тизимига ўтишга имкон бермайди, дейди мухбиримиз.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” янги Боинг учоқларига эга бўлади
Кеча, 30 майда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси ўз самолётлари сафида иккита ноёб — “Dremliner” (“Orzudagi samolyot”) кемалирининг пайдо бўлишини эълон қилди. Мутлақо замонавий Boing-787-8 самолётларини “Boing” авиация-космик корпорацияси етказиб беради. Авиакомпания Бош директори Валерий Тянннинг маълум қилишича, бундай самолётларга эга бўлишни ҳар бир компания орзу қилади. Бу супер замонавий лайнерлар Ислом Каримовнинг шу соҳага қаратаётган эътибори туфайли қўлга киритилаётган эмиш, дейди мухбиримиз.
Электр энергияси нархлари ошади
Эртага, 1 июнда мамлакатимизда истеъмолчилардан электр энергияси учун ундириладиган ҳақлар миқдори яна ошади. Бу ҳақда Тошкент ва бошқа шаҳарларда хонадонма-хонадон юрган электр энергияси назорати ходимлари малум қилишган. Шу пайтга қадар 1 Квт электр энергияси учун аҳолидан 45,2 сўм миқдорида ҳақ ундириб олаётган энергия таъминоти идоралари энди 1 Квт энергия учун 55 сўмдан ҳисоб-китоб қиладилар. Бундай кескин ўсишдан аҳолининг норозилиги ортиши, табиий.
Бундан икки-уч ойча муқаддам 1 Квт электр энергияси учун 38 сўм миқдорида ҳақ тўланарди, дейди мухбиримиз. Бу миқдор дарҳол 45,2 сўмга оширилди ва аҳолининг кескин норозилиги сезилди. Аммо зўровон ҳукуматнинг аҳоли норозилигига қарамай электр энергияси нархларини оширишидан мақсади нима эканини тушуниш қийин.
19:30 - Каримовнинг матбуоти Назарбоевнинг “хомхаёл”ига қарши уруш бошлади, "Бирлик" бошқача фикрда
Қозоғистон Президенти Нурсултон Назаробоевнинг Марказий Осиё Иттифоқини тузиш ғояси Каримовнинг ғазабини келтиргани маълум бўлди. Ўзбекистон режими асосчисининг ғазаби ўзбек матбуотига кўчаркан, шу кунларда маҳаллий матбуот Қозоғистон раҳбарининг ғояси пуч эканини исботлашга уриниб ётибди. Хусусан, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси муассислигида чоп этиладиган “XXI asr" газетаси, “Uzbekistan Tuday” ҳамда “Жамият” нашрлари, Ўзбекистон радиосининг “Сиёсат” таҳририяти эшиттиришлари Назарбоевнинг бу “хуруж”ига барҳам беришмоқда. Президент девони, Миллий хавфсизлик кенгаши, Стретегия ва минтақавий тадқиқотлар институти, Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти, Минтақавий сиёсат таҳлил гуруҳи десантчилари томонидан тайёрланаётган мақолалар турли журналист ва экспертларнинг имзолари билан эълон қилиняпти.
Кузатувчиларнинг фикрича, Назарбоевнинг расмий Бишкекка сафари давомида Марказий Осиё Иттифоқи ҳақидаги тўлқинланиб гапиргани, ҳатто Қозоғистоннинг бу борадаги имкониятларини таъкидлагани Каримовнинг ғашини келтирган. Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоновнинг бу Иттифоққа киришга рўйхушлик бериши эса оловга мой сепгандай бўлди. Гўё, Марказий Осиё бирлашиб, унга Назарбоев эга чиқадигандек. Бироқ Каримовнинг ўзи ҳам аввал “Туркистон - умумий уйимиз” шиори билан чиққани маълум. Бинобарин, Марказий Осиёдаги етакчи раҳбар эканини кўрсатиб қўйишга уринган Каримовнинг ҳатто нормал инсон эмаслиги маълум бўлгач, бу борадаги ҳар қандай ташаббусга қарши чиқадиган бўлди, дейди мухбиримиз. Масалан, 1999 йилда Қозоғистон Евроосиё иттифоқини тузганда ўзбек матбуоти худди бугунгидай кампания бошлаган, бироқ орадан йиллар ўтиб, Каримовнинг ўзи бу Иттифоққа кирганди. Айни пайтда Назарбоевнинг ташаббуси ҳам популизмдан бошқа нарса эмаски, яқин келажакда Қозоғистон Марказий Осиёга оғалик қилиш тугул ўзи жиддий муаммолар қаршисида қолиши тахмин қилиняпти.
“Марказий Осиё ёки Туркистон Бирлиги яратиш лозимлигини мухолифат узоқ йиллардан бери гапириб келмоқда, -дейди бу хусусда “Бирлик” партияси раиси Абдураҳим Пўлат. - Бу мураккаб ва бир кунда битмайдиган жараён. Шу сабабли, бу масалада тахтда ўтиш замонини битаётган Каримовнинг фикри ҳал қилувчи роль ўйнамайди. Муҳим бўлгани, бизнинг фикримиз, чунки келажак бизники. Биз эса, Марказий Осиё ёки Туркистон Бирлиги атамасининг муаллифимиз, бу ғоямиз албатта амалага ошади”.
“Эзгулик”нинг Тошкент вилояти бўлими конференция ўтказди
Бугун, 31 майда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Тошкент вилояти бўлими ўзининг йиллик конференциясини ўтказди. Тошкент вилоятининг Гулбаҳор қўрғонида ўтказилган конференцияда жамиятнинг вилоят бўлими фаолиятини таҳлил этиш, уни жонлантириш ва ташкилий масала кўрилди. Вилоят кенгаши аъзолари дастлаб бўлим раиси Абдураҳмон Ташановнинг бир йил мобайнидаги фаолияти юзасидан тақдим этган ҳисоботини тингладилар. Ҳисобот қониқарли деб топилгач, раис ўз фаолиятини давом эттирадиган бўлди.
Шунингдек, вилоят бўлимининг сўнгги пайтлардаги фаолияти бироз сустлашаётгани, фуқароларнинг мурожаатлари ортиб бораётгани ҳамда бу мурожаатларга етарлича эътибор қаратилмаётгани танқидий-таҳлилий муҳокама этилиб, келгусидаги режа ва вазифалар белгилаб олинди. Мажлис сўнггида бўлим фаолиятига доир режа ва қарорлар қабул қилинди.
7:00 - Абдураҳим Пўлат: 53-54-чиларнинг навбатдаги маъсулиятсизлик ва пасткашлиги ҳақида
Бугун электрон почта қутимга бир 53-54-чидан хат келибди. Одатда улардан келган нарсаларни очмасдан ўчириб ташлайман. Аммо хатнинг пешонасидаги ёзувдан унинг сафдошимиз Жаҳонгир Муҳаммад билан боғлиқ бўлганини ўрганганим учун очиб ўқидим. Бўлар-бўлмас, майда-чуйда ғийбатлар тўла Юсуф Расул ва бир қатор 53-54-чилар тарафидан имзоланган мактуб-баёнот, унга эътибор бериб, қўлга қалам олиб ўтирмаса ҳам бўларди.
Аммо, шундай бўлса ҳам, мактубдаги икки нуқтага ўз муносабатимни билдиришни лозим деб топдим. Нега лозим топганимни ҳам бу лавҳанинг сўнгида кўриш мумкин бўлади.
Биринчиси. “Эрк” партияси 53-54-чилар фракциясининг раҳбари Салой Мадамин Швецияда бир Қори билан кўришгани айтилади. Ёш болалар каби ўйин қилишнинг кераги йўқ, гап машҳур Обидхон Қори ҳакида кетмоқда. Менинг очиқча фикрим шундан иборатки, айтилган учрашув бўлган бўлса, ҳурматли Обидхон Қори катта хато қилганлар. Террористик фаолитга ўтиб, Тоҳир Йўлдош орқали ўрта аср фанатикларидан иборат Толибан ҳаракати билан ҳамкорлик қилган, “Эрк” газетасида “Биз ёшларимизни шундай тарбиялашимиз керакки, уларга Оллоҳ номидан буюрсак, ўйламасдан ўлимга кетаберсинлар” каби сўзлар ёзишгача борган бу жоҳил билан учрашиш у кишига лойиқ эмас. Балки, Обидхон Қори унга “Ақл билан яшаш Оллоҳга хизмат қилишнинг энг яхши йўли” деб таълимот бериш учун кўришгандирлар, у ҳолда, учрашувнинг мақсадини бироз тушуниш мумкин.
Салой Мадаминни анчагина яхши билганим учун аминманки, у ҳозир турли доираларда “Обидхон Қорининг жангарилари бизга қўшилди, Каримовни 2 ҳафтада ағдарамиз” деб юрган бўлса керак. Мен яқинда Салой Мадамин менинг ҳузуримда ҳозирги Қирғизистон Бош вазир Алмаз Атамбоевга “Афғонистонда 3 минг кишилик қўшинимиз тайёр турибди, Каримовни 2 ҳафтада йиқитамиз” деб 1994 йилда мақтанганини, қирғиз дўстимиз ўзбек сиёсатчисининг маъсулиятсизлигидан ҳайрон қолганини ёзгандим. У “сиёсатчи” ҳозир ўзгариб қолганини кўрсатувчи бирон аломат йўқ.
Шунинг учун юқорида айтганимдек, бу лавҳани ёзиб ҳурматли Обидхон Қорини хушёрликка чақирмоқдаман.
Иккинчиси. Бу мактуб-баёнотни имзолаган 53-54-чиларнинг маъсулиятсизлиги ва пасткашлиги мени ҳайрон қолдирди. Улар ўзлари кўрмаган, гувоҳи бўлмаган воқеалар тўғрисида гапириб, уларнинг гувоҳи бўлган Жаҳонгирни ёлғончи қилишмоқчи.
Мен ўзим ҳам ўша воқеаларнинг гувоҳиман. “Эрк” партиясидаги 53-54-чилар Туркияга олиб келиб террористликка ўқитаётган ёш йигитлар билан бир ётоқхонада тасодифан кўришганман. Уларни ёмон йўлдан қайтаришга бир оз бўлса ҳам ҳаракат қилганман, уларга тўғридан-тўғри бу партиянинг Қашқадарё вилоят котиби Юсуф Рўзимуродов ва “Эрк”нинг ёшлар қаноти раиси, ҳозир ББСда ишлайдиган Паҳлавон Турғунов бошчилик қилишганини ҳам, ёшларни машҳур террорист Че-Геваранинг уй шароитида Молотов котейлидан тортиб, ҳар қандай нарсадан бомба қилишгача ўргатувчи китобларидан ўқитишганини ҳам биламан. Дарвоқе, уларни урушга эмас, айнан террорга тайёрлашган. Улар соҳилда туркларнинг махсус бир лагерида яшашган. Ҳарҳолда пионер легери эмаслигини ҳамма тушунса керак.
Мен у ёшлар билан учрашганимдан хабар топган Юсуф Истанбулдаги уйимизга келиб, мени ҳам бу ишга қўшишга интилган, келинг, ёшларимизга сиёсий билим ҳам берайлик, уларга лекцияни “Бирлик” ва “Эрк” раислари ўқиса, жуда яхши бўлади дейишгача борган. Яхши деганда жонли бомбаларнинг сиёсий билими юксак бўлишини назарда тутган бўлса керак. Уни менинг олдимга 53-54 нинг ўзи юборганига ҳам шубҳа йўқ.
У бизнинг уйда чой ичиб ўтирар экан, дастурхондаги ҳамма нарсадан портловчи модда тайёрлаш мумкинлигини айтганлари ҳали ҳам кўз олдимда тургандек. Бу сатрларни ўқиб ББСдаги Пахлавонимиз ҳам анчагина нарсаларни хотирласа керак.
Мен Юсуфга, “Сизлар ўзбек демократиясини шарманда қилиб, Каримовнинг қўлига бизга қарши ишлатиш учун катта қурол берасиз” деб уни тўхтатишга, “Совет замонида ҳар 6 кишининг бири КГБ айғоқчиси бўлади дейишарди, демак, сизлар олиб келган 15 йигитнинг ичида икки яримта айғоқчи бор” деб ҳазил қилишга ҳам уриндим.
Аммо, у пайтда улар бировнинг сўзига қулоқ солишмасди. Мен эса, уларни тўхтатиш учун қатъийроқ ҳаракатлар қилмадим. Бу менинг хатоим бўлган. Чунки, шундай қилсам эди, бу кунда Мурод Жўраев, Юсуфнинг ўзи, 53-54 нинг укалари Жасликда ўтиришмаган бўларди.
53-54 лақабли бош эркчи Ўзбекистон парламентининг депутати бўлганда ҳам, кейинчалик ҳам, демократ сифатида бирон иш қилмаган, қилолмайди ҳам. Каримовнинг ёрдамида тузилган партиясини ҳам йўқ қилиб бўлди. У фақат яширин ишлар, террор каби ҳаракатларни тушунади, шу сабабли, Швециядаги учрашувларда навбатдаги хуфёна (аслида улар бу каби ишларни ҳам эплашолмаслигини кўп марта кўрдик) режалар тузишган бўлишса керак.
Демократик курашнинг энг самарали йўли бўлмиш митингларни “кўча чангитиш” дея миллий ҳаракатни Каримовга икки квартираю депутатлик мандатига сотган одам бошчилигидаги гуруҳ шу каби ишлардан бошқасига ақли етмаслиги ўз-ўзидан аён.
Бу ишга аралашганларни ҳам огоҳлантираман, Юсуфнинг тақдири сизга дарс бўлсин.
Бундан ташқари, кўзингизни ҳам очинг, атаманингиз хоин ва хоинлиги аниқ фактлар билан фош қилиб бўлинган. Қўлингизда уни оқлаш учун далилни қўйинг, ҳеч бир аргумент ҳам йўқ.