30 May 2007
03:00 -
21:00 - Озарбойжон элчиси арманиларга жиддий айблов юкламоқда 20:00 - Холли Картнер учрашувларни ҳукуматнинг “ҳуқуқ ҳимоячилари”дан бошлади - Ўзбекистон ва Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раҳбарлар
21:00 - Озарбойжон элчиси арманиларга жиддий айблов юкламоқда

Кеча, 29 майда Озарбойжон Республикасининг мамлакатимиздаги элчилигида Озарбойжондаги Республика куни муносбати билан расмий қабул уюштирилди. Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Эргаш Шоисматов, Ташқи ишлар вазири муовини Илхом Неъматов ҳамда Туркия Республикасининг мамлакатимиздаги элчиси Камол Асйа сингари расмий шахслар иштирок этган маросимда гап тоғли Қорабоғдаги вазият муҳокамасига бурилди. Озарбойжон элчиси Намик Аббосов бироз дипломатик чегарадан чиқиб, бу вазиятда Арманистон тарафини айблаб, Арманистондаги этник тозалашлар, давлатнинг сиёсий террори масалани ҳарбий йўл билан ҳал этишга мажбур қилаётганини таъкидлади. Элчининг дунё ҳамжамияти Озарбойжондаги вазиятга иккиёқлама стандартлардан келиб чиқиб ёндашаётганидан куйиниб гапириши ўзбекистонлик мулозимларни ортиқча қизиқтирмади.

20:00 - Холли Картнер учрашувларни ҳукуматнинг “ҳуқуқ ҳимоячилари”дан бошлади

Кеча, 29 майда Human Rights Watch ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўлими директори Холли Картнер ва ташкилотнинг мамлакатимиздаги вакили Андреа Берг Ўзбекистон Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Сайёра Рашидованинг қабулида бўлди. Олий Мажлис матбуот релизида таъкидланишича, Сайёра Рашидова меҳмонларга мамлакатимиз Омбудсмани фаолияти, инсон ҳуқуқлари вазиятига доир аҳвол ҳамда ташкилотнинг хоиржий ҳамкорлари тўғрисида гапириб берган. Рашидова хоним меҳмонларни Омбудсман тайёрлаган инсон ҳақларига доир матриаллар, “Дунё Омбудсманлари” тўплами ва “Инсон ҳуқуқлари мониторнги” жамланмаси билан сийлаган.

Аслида Холли Картнернинг Ўзбекистонга ташрифидаги асосий учрашувлар мухолифат тизимидаги ҳуқуқ ҳимоячи ташкилотлари, мустақил ҳуқуқ фаоллари ва шахслар билан бўлиши керак эди, дейди мухбиримиз. Ҳатто бу ҳақда аввалдан учрашувлар ҳам режалаштирилганди. Аммо икки кун давомида бу учрашувлар ўтказилмади. Ўтказилиб ўтказилмаслиги ҳақида бирон маълумот йўқ. Бу ердаги фаолиятини якунлаб, Ўзбекистондан кетаётган Андреа Берг билан ҳам бу ҳақда гаплашишнинг имкони бўлмади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раҳбарлари учрашди

Бугун, 30 майда Бишкекда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Мурод Атаев ҳамда Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раҳбари Берик Имашевлар ўзаро учрашишди. Муҳокама доирасидан мамлакатлараро муносабатлар, минтақавий хавфсизлик масалалари ўрин олган. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити баҳонасида уюштирилган бу учрашувда иккала қўшни режим истеҳкомларини мустаҳкамлаш бўйича кенгашилган. Хусусан, Мурод Атаев қозоғистонлик ҳамкасбининг эътиборини чегара олдидаги вазият ҳамда контрабанда масаласига тортган, дейди мухбиримиз.

17:30 - Дунё ўлкалари ҳузур-ҳаловатлик даражаси билан ҳам ўлчанмоқда, Ўзбекистон 110 жойда

Англияда чиқадиган Экономист журнали дунё мамлакатларини улардаги тинчлик, ҳузур-ҳаловотлик даражаси бўйича рўйхатга солибди. Экспертлар 121 мамлакатни 24 критерий билан ўлчашган.

Бу рўйхатга кўра энг ҳузурли ўлкалар рўйхатининг бошида Норвегия, Янги Зеландия, Дания, Ирландия бўлса, охирида Ирок, Судан, Исроил, Россия, Нигерия, Колумбия. Баъзи давлатларнинг ўрни шундай: АҚШ - 96, Франция - 34, Қозоғистон - 61, Украина - 80, Туркия -92, Озарбайжон - 101, Ўзбекистон - 110.

Бизнинг бошқа қўшниларимиз, хусусан Афғонистон, бу доирасига кирмаган.

Тeррoр тaҳдиди (Дeмoкрaтик Ўзбeкистoн Кoнгрeссининг бaёнoти)

AҚШдa рaсмий рўйxaтдaн ўтгaн Дeмoкрaтик Ўзбeкистoн Кoнгрeсси уч қисмгa пaрчaлaнгaн “Эрк” пaртиясининг Нoрвeгиядa бoшпaнa тoпгaн Сaлaй Мaдaминoв (Муҳaмммaд Сoлиҳ) фрaкцияси тoмoнидaн Швeциядa oчилгaни эълoн қилингaн бўлимининг бoшлиғи Дўстнaзaр Xудoйнaзaрoвнинг тaниқли жaмoaт aрбoби, сиёсaтшунoс, дeмoкрaтия тaрғибoтчиси вa aдиб Жaҳoнгир Мaмaтoвни жисмoнaн йўқoтиш ҳaқидaги тaҳдидини қoрaлaйди.

Бугун Aллoҳ нoмини ниқoб қилиб, ўз мaнфaaтлaри учун тeррoр ўткaзиш ҳoллaри кўпaяётгaн бир шaрoитдa “Эрк” пaртияси мулoзимининг бундaй тaҳдидини ДЎК жиддий қaбул қилди.

Унинг Рoссиянинг www.ucoz.ru сaйти oрқaли oчилгaн вa Қудрaт Бoбoжoнoв ҳaмдa Юсуф Рaсулoвлaр тoмoнидaн бoшқaрилaётгaн сaйтлaридa эълoн қилингaн мaқoлa вa мулoҳaзaлaридa Жaҳoнгир Мaмaтoвни ҳaттo пoлиция ҳaм ҳимoя қилa oлмaслиги,“биз уни супириб тaшлaш учун xaммa чoрaлaрни кўрaмиз” дeгaн гaплaри бу гуруҳ рaсмaн тeррoристик йўлни тaнлaгaнини кўрсaтaди. Кeйинги кунлaрдa Жaҳoнгир Мaмaтoвнинг тeлeфoнидa ўлим чaқириқлaри қaйд этилгaн ёзувлaр қoлдирилaётгaни, “Исёнкoр”, “Вaтaндoш” сaйтлaридa унгa қaрши идeoлoгик тeррoр дaвoм этaётгaни бизни тaшвишлaнтирмoқдa.

AҚШ прeзидeнтигa xaт ёзгaни учун шoир Юсуф Жумaни “Исёнкoр” сaйтидa aйблaш кaмпaнияси бoшлaтилгaни вa бу сaйтдa курaшнинг дeмoкрaтик йўли эмaс, бaлки қурoлли йўлигa ўтиш oчиқ тaрғиб қилиб кeлингaни ҳaм қoрaлaшгa лoйиқдир.

Бунинг устигa мaзкур гуруҳнинг Интeрнeтдaги сaйтлaридa Жaҳoнгир Мaмaтoвни динсиз, иймoнсиз, aтeист дeб ёзишлaри диний aдoвaт уйғoтиш мaқсaдини кўзлaгaн дeб ҳисoблaймиз.

Биз булaрнинг oртидa׃

Сaлaй Мaдaминoв (Муҳaммaд Сoлиҳ),
Дўстнaзaр Худoйнaзaрoв,
Юсуф Рaсулoв вa янa бир нeчa киши турибди дeб ҳисoблaймиз.

Биз биринчи гaлдa улaрни курaшнинг тeррoристик йўлидaн қaйтишгa чaқирaмиз.

Aгaр улaр тeррoристик чaқириқлaрини тўxтaтмaсaлaр, тaшкилoтимиз тaҳдиднинг oлдини oлиш, бу тaҳдиднинг иқтисoдий мaнбaлaрини aниқлaш, бу тaҳдидни тaрғибoт қилaётгaнлaргa нисбaтaн чoрa кўриш юзaсидaн БМТ, ЕИ қaтoридa AҚШ, Швeция, Нoрвeгия, Рoссия ҳукумaтлaри ҳaмдa Интeрпoл кaби xaлқaрo идoрaлaргa рaсмaн мурoжaaт қилиш вa бу бoрaдaги бaрчa ҳужжaтлaрни тaқдим этиш мaжбуриятидa қoлaди.

Дeмoкрaтик Ўзбeкистoн Кoнгрeсси
Мaй 29, 20007 АҚШ, Виргиниa

9:00 - Режимбошининг икки фармони

29 майда Президент Каримов футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Миржалол Қосимов ва Фарғонанинг “Нефтчи” клуби мураббийи Юрий Саркисянларни “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирлаш ҳақидаги Фармонларга имзо чекди. Ўзбекистон режимининг устунларидан бири бўлган, Ўзбекистон футбол федерацияси собиқ Президенти Зокиржон Алматов даврида Юрий Саркисян ўзбек футболининг кушандаси ўлароқ таъқибларга учраган эди. Буни қарангки, бугун уни режимнинг бошқа бир устуни орден билан сийламоқда.

Белорусь трактор ва юк машиналари Ўзбекистонга келтирилади

Белорусь Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига оид ахборот манбалари хабар қилишича, эндиликда Белорусда ишлаб чиқарилган тракторлар, юк самосваллари Ўзбекистонга келтирила бошлайди. Бу ҳақда мамлакатимиз тарафи билан шартнома имзолаган Белорусь Бош вазири ўринбосари Андрей Кобяков Ўзбекистоннинг юқори мартабали мулозимлари - Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раҳбари билан учрашган. Тошкентда "Белгоспищепром" йирик савдо мажмуининг очилишида иштирок этган.

Қишлоқ хўжалиги машиналарини харид қилиш ва уни мамлакатга киритиш ҳеч бир муболағасиз Ўзбекистоннинг энг катта мулозимлари назоратида амалга оширилади, дейди мухбиримиз. Бу борада коррупция ва уюшган жиноятчилик шунчалар ривожланганки, ҳатто бир жиҳатдан бу ҳолат мамлакатлараро можароларга ҳам сабаб бўлади. Яқин ўтмишда АҚШдан кейс ва магнум русумли техникаларни мамлакатга киритиш, Россия технологияларини олиб келиш юзасидан ўзаро можаролар чиққан ва катта-катта раҳбарлар ҳам шунинг орқасидан қамоқда ўтирибди.