10 December 2011
21:18 -
“Адолатли Россия” партияси ўз лидери Сергей Мироновни президентликка номзод қилиб кўрсатди
Бу партиянинг бугунги сайловолди қурултойида Сергей Миронов президентликка номзод қилиб кўрсатилди. Президент сайлови 2012 йил март ойида бўлади. Владимир Путинни “Бирлашган Россия” партияси номзод қилиб кўрсатиб бўлган.
Маълумки, Сергей Миронов узоқ йиллар Россия парламентининг юқори палатаси Сенатнинг раҳбари вазифасини бажариб келган ва Владимир Путиннинг ишончли одами ҳисобланарди. Аммо, ўтган йилнинг ўрталаридан у ўзини мустақилроқ тутиб, принципиал бўлмаган масалаларда бўлса ҳам, Путин-Медведев тандемини танқид қилишга бошлади. Кейин “Адолатли Россия” партиясини тузди, Сенат аъзолиги ва раислигидан кетди. Бироқ, дарҳол атайлаб бўшатилган жойлардан бирига Давлат Думасининг депутути қилинди.
Буларнинг ҳаммаси - Сергей Миронов ҳали ҳам Путиннинг одами, аммо Россияда гўёки демократик жараёнлар бормоқда, ҳақиқий мухолифат партиялари пайдо бўлмоқда деб жамоатчиликни алдаш учун олиб борилаётган сиёсий ўйин сифатида баҳоланмоқда.
Бугунги қурултойда Сергей Миронов Давлат Думасида феълан Путиннинг партияси бўлмиш “Бирлашган Россия” билан ҳеч қандай коалиция қурмаслигини, президент этиб сайланса, партиянинг Санкт-Петербург ташкилоти раиси Оксана Дмитриевани Бош вазир қилишини айтибди.
Шундай бўлса ҳам, унинг қанчалик мустақил сиёсатчи эканлигини тўғри баҳолаш учун вақт керак.