29 May 2007
03:00 -
23:00 - Тожикларда исми-шарифни ўзгартириш расм бўлди - Исроил элчиси Каримовдан кейин Қорақалпоғистонга сафар қилди - Ўзбекистонлик амалдор ШҲТ таркиби кенгайиши кераклигини иддао қилди - Коллектив хавфсизлик ша

23:00 - Тожикларда исми-шарифни ўзгартириш расм бўлди
Бундан бир муддат муқаддам Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонов ўз-исми шарифини “Эмомали Раҳмон” деб ўзгартирганди. Буни қарангки, бугун Ўзбекистон билан чегарадош Сўғд вилояти раҳбари Абдукохир Нозиров ҳам ўз исми-ширифини ўзгартириб, энди Кохир Расулзода бўлажагини эълон килибди. Бу ҳақдаги суюнчинамо хабарни вилоятнинг ахборот таҳлил маркази раҳбари Илхом Жамолов баён этган. Тожикистон диктатори бошлаб берган бу анъана энди мамлакат Ташқи ишлар вазири, Қишлоқ ва табиатни муҳофаза қилиш вазири, транспорт ва коммуникациялар вазирига ҳам юққан. Улар ҳам ўз номларини ўзгартириш ҳақида тегишли идораларга мурожаат этишган.
Исроил элчиси Каримовдан кейин Қорақалпоғистонга сафар қилди
28 майда Исроилнинг Ўзбекистондаги элчилигидан маълум бўлишича, мазкур мамлакатнинг юртимиздаги бош дипломати Ами Мель Тахтакўпирлик деҳқонларга томчилатиб суғоришда қўлланадиган 45 тизимни топшириб, қайтиб келди. Элчи Мелнинг таъкидлашича, Исроил технологиялари асосида тайёрланган томчилатиб суғориш технологияларининг 160 комплекти оилавий шариотларда фойдаланиш учун қорақалпоқ хонадонларига тақдим этилган. Сув танқис минтақадаги Исроил кашфиётига қорақалпоқлар ҳайратланиб боқишмоқда, дейди мухбиримиз.
Ўзбекистонлик амалдор ШҲТ таркиби кенгайиши кераклигини иддао қилди
Бишкекка 28 майда тўпланган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо олти мамлакатнинг Хавфсизлик кенгаши учинчи мажлисини ўтказдилар. Ўзбекистон томонидан анжуманда иштирок этган мамлакат Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Мурод Атаев Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг таркиби кенгайиши ва унга янги аъзолар қабул қилиниши кераклигини айтди. Ўзбекистонлик амалдор амалда демократик ҳамжамият ҳаракатларини синдиришга қаратилган ташкилотнинг мақсадлари гўё терроризм ва минтақавий хавфсизлик эканини иддао қилиб, ШҲТга бириктирилган ёлланма журналистларнинг эътиборини қаратди.
Коллектив хавфсизлик шартномасининг мажлис Санкт-Петербургда ўтади
30 майда Санкт-Петербургда Коллектив хавфсизлик шартномаси (ОДКБ) Парламентлар Ассамблеясининг навбатдаги мажлиси чақирилган. Кун тартибидаги асосий уч масала: мудофаа ва хавфсизлик, сиёсий масалалар ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлик ОДКБга аъзо давлатлар Парламентлари вакиллари томонидан муҳокама этилади. Феълан ЕХҲТ, ЕИ сингари қудратли иттифоқларга муқобил равишда тузилган бу ташкилотнинг мақсади Осиё мамлакатлари бўйлаб бостириб келаётган демократия шабадаларини тўсиб қолиш бўлса-да, мажлисдаги якдилликда айрим англашилмовчиликлар кутилмоқда экан.
Масалан, мустақил кузатувчилар фикрича, ҳозирда Ўзбекистон-Россия, Росси Белорусь муносабатларига совуқчилик оралаган. Ҳатто бу мажлисга бизнинг депутатларимиз гуруҳи бориш-бормаслиги ҳозиргача аниқ эмас экан. Ташкилот Бош котиби Николай Борюджа эса элбурутдан мазкур мажлиснинг асосий мақсади ташкилотнинг сиёсий имижини кўтариш эканини яширмаяпти. Бироқ ташкилотнинг ўзи ғайри демократик принципларга асослангани, унинг имижи аслида кўтарлимаслигини Борюджанинг ўзи ҳам яхши билади, дейди мухбиримиз.