28 May 2007
03:00 -
23:00 - “Ҳаракат” журналининг навбатдаги сони кечикиб сайтга қуйилди - Белорусия демократ кучларининг Конгресси ўз ишини тамомлади

23:00 - “Ҳаракат” журналининг навбатдаги сони кечикиб сайтга қуйилди
Ҳаракат журналининг навбатдаги сони (№ 2(65), 2007) техник сабаблар туфайли сайтга кечикиб қўйилди.
Қўғоздаги варианти 56 саҳифа бўлган журналдаги тўрт рукнда (Сиёсат, Биз яшаётган жамият, Инсон ҳуқуқлари, Адабиёт ва Кечагина ўтган кунларимиз) ҳаммаси бўлиб 14 мақола бор. Уларнинг 11 таси ўзбек, 3 таси рус тилида.
Белорусия демократ кучларининг Конгресси ўз ишини тамомлади
Кеча Минскда Белорусия демократ кучларининг 2 кун давом этган Конгресси ўз ишини тамомлади. Турли манбаларга кўра, унда меҳмонлар ва журналистлардан ташқари 500 дан 1000 гача мухолифат вакили қатнашди.
Конгресс демократларнинг ҳаракат стратегиясини белгилади ва Сиёсий Кенгаш сайлади. Кўпчилик овоз билан мавжуд ҳокимият билан ҳамкорликка ҳам йўл берувчи юмшоқроқ стратегияни маъқулланди. Демократ кучларнинг ягона раҳбари бўлмайди, бошқарув коллектив раҳбарият қўлида бўлади.
Ўтган йилдаги президент сайловида демократларнинг умумий номзоди бўлган Александр Милинкевич коллектив раҳбарият ғоясига қўшилмади ва Сиёсий Кенгашга киришдан бош тортди. Коллектив раҳбарият қуйидаги раисдошлардан иборат: Анатолий Лебедько (Бирлашган фуқаролар партияси раиси), Винцук Вечерко (Белоруси халқ фронтининг раиси), Сергей Калякин (мухолифат коммунистлар раҳбари), Анатолтй Леквкович (Социал-демократ партияси раисининг ўринбосари).
Белорусия мухолифатининг ҳамма ерда каби тарқоқлигини гапириб ўтириш ҳам ортиқча. “Мухолифат ичида жиддий кризис бор, - дейди Милинкевич. – Ҳокимият учун кураш ўрнига мухолифат ичида кураш билан оворамиз”.
Хуллас, Белорусия мухолифати бўлнганга ўхшайди.
Конгрессда Россия Давлат Думасининг депутати Владимир Рижков ва Ўнг Кучлар Иттифоқи Сиёсий Кенгашининг раиси Никита Белих иштирок этишди.