09 December 2011
15:53 - Қирғизистонда “шимол-жануб” совуқ уруши бошланди, ростакам уруш бўладими, ўзбеклар қаерда?
Бу фундаментал саволларга жавоб бериш учун жиддий тадқиқотлар ўтказиш лозим. Аммо Қирғизистонда бундай саволллар устида ўйлай олиш қобилиятига эга бўлган ўзбек ташкилотлари йўқ. У ерда лидерликка даъво қилиб келган ўзбекларнинг ўз чўнтакаларидан бошқа ҳеч нарса қизиқтирмайди.

Ҳозир шимолнинг вакили Алмазбек Атамбаев президент бўлгач, ҳеч қандай кучга эга бўлмаганини ҳам тушунмаётгани учун бўлса керак, жанубдагиларнинг вакили – парламент раиси Аҳматбек Келдибековга қарши уруш очди. Бу одам эса, парламентдаги энг катта фракция - “Ота-Журт” партияси фракциясининг вакилидир. Бу партиянинг илдизлари мамлакат жанубида, яъни ўзбекларнинг тарихий ватанида.

Аммо, минг афсуски, сиёсий уюшмаган ўзбеклар яна ташқарида тамошабин бўлиб қолаверадаилар. Қирғизларга керак бўлиб қолса, бир-иккита ўзбек лидерини сотиб олиб, ўз фойдаларига ишлатадилар, керак бўлса, ўзбекларни яна қирғин қиладилар.