27 May 2007
03:00 -
21:00 - Имомали Раҳмон Ўзбекистонга янги элчи юборди - Андижоннинг хўжайини Тошкентда тўй қилди 11:00 - Нурсултон Назарбой демократия маскасини ташлади 10:00 - Украинадаги сиёсий кризис зарғалдоқчилар фойдасига ҳал бўл
21:00 - Имомали Раҳмон Ўзбекистонга янги элчи юборди

Тожикистон раҳбари кеча Ўзбекистонга янги элчи йўллади. Тожикистон Президенти ижроия аппаратининг бўлим бошлиғи бўлиб ишлаб келган Бобохон Маҳмадов Тожикистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси вазифасини адо этадиган бўлди. Янги элчининг зиммасидаги мажбурият катталигига шубҳа йўқ, иккала давлат раҳбари орасидаги муносабат совуқ бўлган бир пайтда дипломатга қийин бўлади, дейишмоқда кузатувчилар. Кейинги ҳафта ўрталарида Оқсаройда элчидан ишонч ёрлиғи қабул қилиш маросими ўтказилиши хусусида гапирилмоқда.

Андижоннинг хўжайини Тошкентда тўй қилди

Кеча, 26 майда Тошкент меҳмонхонасининг базмлар зали казо-казоларга тўлиб тошди. Бу ерда Андижон вилояти ҳокими Аҳмад Усмонов қиз чиқарди. Наҳорда муҳташам Осиё ресторанида тортилган ошда Ўзбекистон ИИВ раҳбариятининг деярли тўлиқ таркиби (Усмонов ҳокимликдан олдин бу ерда вазир ўринбосари бўлган – “Ҳаракат”) ҳозир бўлган бўлса, кечқурунги базм оқсуякларнинг фарзандлари иштироки билан қизиди. Хизмат пиллапояларидан қийинчиликларсиз ўсиб бораётган бу одам ўта қўполлиги, бераҳмлиги билан довруқ қозонган, дейди мухбиримиз.

11:00 - Нурсултон Назарбой демократия маскасини ташлади

Қўшнимиз Қозоғистонда бўлиб ўтаётган сиёсий жараёнларни бошқача баҳолаш қийин. Мамлакат президенти умрбод ўз лавозимида қолиш йўлидаги сўнгги конституцион тўсиқларни олиб ташлаттиргач, ўз шахсий оиласида “тартиб” ўрнатиш билан ҳам шуғулланиб қўйди, десак бўлаверади.

Маълумки, унинг куёви Роҳат Алиев қайинотасининг соясида қонун танимас ўғри ва мафия раҳбарига айланиб кетган эди. Унинг шарафсизларча қилаётган ишлари ўзининг ҳозирги, бундан ҳам муҳими, келажакдаги обрўсига катта зара етказиши мумкинлигини сезган Нурсултон Назарбой авваллари ҳам куёвини бироз тартибга солиш учун ҳаракатлар қилиб келаётган эди. Аммо, ҳамма нарсан пул билан қилиш мумкинлигига ишонган куёв бола ҳаддидан ошиб, ўзини мустақил сиёсатчи сифатида кўрабошлади ва президентнинг ҳам гапларига қулоқ солмай қўйди. Аслида, орқасида бирон ташкилий куч бўлмаган Роҳат Алиев беҳуда гердайган эди, ҳозир президент уни ўз ўрнига қўйиб қўйса керак.

Устидан жиноий иш қўзғатилган ва Австриядаги элчилик лавозимидан олинган Роҳат Алиев, табиий, мамлакатига қайтмайди, у чет элда қолиб мухолифатчи бўлишга ҳаракат қилади, аммо, 1-2 йил ичида Кажегельдин каби сиёсий мурдага айланади. Бунинг асосий сабаби, мамлакат ичида ҳам ташқарисида ҳам, жиддий қозоқ мухолифатининг йўқлигидир. Мухолифатнинг йўқлигини сабаби эса, нефть ва газ нархининг юқорига сапчиши натижасида аҳолиси кўп бўлмаган бу мамлакатнинг тезлик билан бойиб боришида.

Аммо, Роҳат Алиевга қарши кўрилаётган чоралар Нурсултон Назарбойнинг тарихий обрўсини сақлаб қолиш учун етарли эмас.

Чунки, унинг айтилган бойликлар туфайли бугунги обрўси баланд бўлса ҳам, келажак авлод унга баҳо беришда қуйидаги каби факт ва факторларни ҳисобга олади.

Биринчи. 1986 йил декабрь ойида Олма-Отада миллатчи ёшларнинг тинч исёни Москва тарафидан қонли равишда бостирилганда, ўша пайтдаёқ юқори лавозимда бўлган Нурсултон Назарбой овозини чиқармаган.

Иккинчи. 1989 йилда Тбилисида гуржи миллатчиларининг чиқиши яна қон йўли билан бостирилганда, демократ руҳдаги СССР халқ депутатлари Қурултойи бу масалани ўрганиш бўйича махсус Комиссия тузиб, раисликка Нурсултон Назарбойни таклиф қилди. Ўта қўрқоқ конюнктурачи эканлигини намойиш қилган Қозоғистон коммунистларининг етакчиси Нурсултон Назарбой минбарга ростакамига югуриб чиқиб, сал кам йиғлаган ва бу вазифани елкасидан соқит қилганди. Ҳеч шубҳасиз, у ўшанда қайта қуриш сиёсатининг келажагига ишонмагани учун карьераси таҳлика остида қолишидан қўрққанди. Гуржиларнинг қони билан иши йўқ эди унинг.

Учинчи. У мамлакатида жиддий сиёсий ислоҳотлар ўтказмаяпти, мухолифатнинг тикланишига йўл бермаяпти, мамлакатнинг бойликларини сотиш эвазига барқарорлик яратгандек бўлиб, юрт ташқарисида ва ичкарисида обрў орттириб юрибди. Аммо, сиёсий ислоҳотларсиз узоқ ваъдали иқтисодий юксалиш бўлолмайди. Бунинг устига, у кетгандан кейин, ҳокимият учун бошланадиган кураш, замонавий мухолифат шаклланиб улгурмагани учун, тезликда мамлакатни беқарорликка судрайди.

Кўринишидан, Нурсултон Назарбой бу каби масалалар билан бошини оғритиб ўтиргиси йўқ. У фақат бугунги куни билан яшамоқда. Бу маънода унинг Ислом Каримдан ҳеч фарқи йўқ кўринади. Унинг Марказий Осиё Иттифоқи ҳақидаги таклифлари ҳам популизмдан бошқа нарса эмас, шекилли.

10:00 - Украинадаги сиёсий кризис зарғалдоқчилар фойдасига ҳал бўлди, аммо компромисс ҳам йўқ эмас

Украина президенти Виктор Юшченконинг 2 апрелдпги Олий Радани тарқатиб юбориш ва эрта сайловлар ўтказиш хусусидаги Фармони билан бошланган сиёсий кризис бугун Киев вақти эрталаб соат 4 да битди ҳисоб. Виктор Юшченко, парламент раиси Александр Мороз ва Бош вазир Виктор Янукевич эрта сайловларни 30 сентябрда ўтказишга келишганларини эълон қилдилар.

Кризис ўта драматик кечганини эслашдан фойда бор. Юшченконинг Фармонини Олий Рада ва ҳукумат тан олмагандан кейин, ҳокимиятдаги Коалиция билан мухолифатдаги зарғалдоқчилар ўртасида позицион кураш бошланди. Коалиция аввалига асосий кучини Юшченконинг Фармонини Конституцион Судда бекор қилдиришга ҳаракат қилди. Кризиснинг маркази Конституцион Судга кечиб, бу ердаги ҳаёт-мамот жанги натижасида Коалиция тарафдорларининг қўли баланд келабошлагач, Юшченко усталик билан 2 апрелдаги Фармонини бекор қилиб, Олий Радани бошқа сабаб билан янгидан тарқатди ва аввал июнга тайинланган парламент сайловларини 1 ойча орқага сурди.

Ҳокимият структураларига ўз одамларини ўрнаштириб бўлган Коалициянинг қўли баланд келаётган пайтида, Юшченко яна бир чиройли қадам билан Коалицияни бошини гангитиб қўйди. У Ички ишлар вазирлиги таркибидаги қўшинларни ўзига бўйсиндирувчи Фармон чиқариб, узил-кесил ғалабага эришди. Табиий, бундай бўхрон пайтида Ички ишлар вазирлигининг қўшинлари қўмондони унининг Фармонига бўйсинмаслиги ҳам мумкин эди, аммо, бундай бўлмади, Юшченко тўғри ҳисоб-китоб қилган экан. Коалиция тарафдорларининг Киевга келаётган қўшинларни автоҳайдовчилардан пора тўплашдан бошқа нарсага қодир бўлмаган ДАИ ёрдамида тўтатиши вақтинчагина самара беришини тушунган Коалиция раҳбарлари Янукевич ва Мороз, айтилганидек, Юшченконинг Фармони асосида эрта сайловлар ўтказишга рози бўлдилар.

Бу ерда Юшченконинг баъзи компромисс қадамлар қилганини айтиш керак. Хусусан, Юшченко Олий Радани тарқатиб юбориш бўйича Фармонидан бироз чекинди. Келишувга кўра, 28-29 май кунлари Рада мажлислар ўтказиб, мамлакат ҳаёти учун муҳим бўлган баъзи қонунлари қабул қилиб олади. Хуллас, бугун-эрта Коалиция раҳбарлари яна янги ўйинлар бошлашмаса, сайловлар 30 сентябрда ўтказилади.

Сайловлар ҳам Украинадаги кризисга тўла барҳам беролмаса керак, чунки, жамоатчилик фикрини ўрганиш натижларига кўра, Янукевиянинг Регионлар партияси 35 фоиз овоз билан яна парламентдаги биринчи партия бўлиб қолса керак. Аммо, зарғалдоқчиларнинг ҳозирги маънавий ғалабаси изсиз ўтмайди, уларнинг жамиятдаги жойи мустаҳкамларади, Украина демократия тараф юришни давом эттиради.

8:30 - Выдача паспорта Пулат Охуну политизируется (Пресс-релиз Общества «Эзгулик», № 36, 26.05.2007)

В Общество защиты прав человека «Эзгулик» обратился гражданин Ахунов Пулатжон (1962 г.р.), проживающий по адресу Андижанская область, город Шахрихан, улица А.Икрамова, дом 2, который в своём заявлении изложил свои мытарства в органах внутренних дел. В частности, гражданин нашей республики Ахунов Пулатжон в связи истечением срока действия своего паспорта серии CL номер 0022103 по причине достижения им 45-ти летнего возраста обратился с заявлением в ОВИР УВД Андижанской области. Однако, прошло вот уже два месяца, а выдача паспорта заволокичивается.

Как указано в жалобе, в паспорте гражданина проставлена отметка-разрешение отдела ОВИР УВД Андижанской области от 30.06.2004 г. «О выезде в любую страну мира». На основании этого разрешения гражданином Республики Узбекистан получены визы на въезд в такие государства, как Швеция, Турция и Польша. Об этом в паспорте проставлены соответствующие отметки о визах. Но один раз он был вынужден въехать в нашу страну по другому паспорту. В своей объяснительной записке по данному вопросу он указал, что данный документ является временным. Он получен им в связи с возможной угрозой его жизни и был выдан ему правительством Швеции на основании Международной Женевской конвенции ООН о беженцах. Позднее, поняв, что ему не угрожает никакая опасность, он отказался от статуса беженца и начал приезжать по своему паспорту.

Конечно, такая ситуация не новость для органов внутренних дел Узбекистана, так как недавно андижанские беженцы точно таким же путём отказались от полученного от США статуса беженцев и вернулись в нашу страну. Правительство Узбекистана не стало противиться возвращению их обратно.

В связи с тем, что Ахунов Пулатжон является заместителем председателя партии “Бирлик”, то он не является гражданином другой страны и нет оснований для того, чтобы предполагать, что он является гражданином Швеции. В соответствии с информацией от 9.05.2007 г., переданной послом Королевства Швеции Хансом Оллсоном, он не принят гражданином этой страны. Кроме того, в статье 10 Закона «О гражданстве Республики Узбекистан» указано: «Для гражданина Республики Узбекистан не признаётся его гражданство иностранного государства».

Общество прав человека «Эзгулик» обратилось по данному вопросу в Генеральную прокуратуру Узбекистана и Министерство внутренних дел. Вместе с тем, председатель общества Васила Иноятова была на приёме у начальника Управления ОВИР Республики Шорихсиева Бадриддина и попросила его прокомментировать данный вопрос. Однако, Шорихсиев Б. и его заместитель Зияев Нодир без оснований откладывают ответ на обращение Общества «Эзгулик» и утверждают, что ответное письмо направлено в районный ОВД по месту проживания заявителя.

Как утверждает Ахунов Пўлатжон (Пўлат Охун), со стороны ОВИР УВД города Шахрихана ему был дан ответ, в котором указано, что выдача паспорта рассматривается соответствующими инстанциями и о результатах ему будет сообщено дополнительно.

Общество прав человека «Эзгулик» признаёт, что в заволокичивании выдачи паспорта гражданину Республики Узбекистон Ахунову Пўлатжону (Пўлат Охун) присутствуют политические мотивы и требует от Генеральной прокуратуры Узбекистана и Министерства внутренних дел дать в кратчайшие сроки комментарии по данному вопросу. По мнению Общества, из-за результативных усилий Пулата Охуна по развитию партии “Бирлик” и демократической оппозиции в нашей стране выдача ему паспорта превращается в клоунскую арену. Одновременно, в связи с тем, что Общество прав человека «Эзгулик» борется с правонарушениями при обеспечении политических и гражданских прав граждан, Общество резко осуждает отношение правительства к Пулату Охуну и его политическим взглядам. Законы нашей страны требуют, чтобы конфликт, связанный с паспортом, был быстро решён в соответствии с международными нормативными актами.