08 December 2011
02:05 -
2012 йил - "Мустаҳкам оила йили" деб эълон қилинди
Бугун “Ўзбекистон” форумлар саройида Конституция куни муносабати билан ўтказилган тадбирда Президент Ислом Карим нутқ сўзлаб, келаётган 2012 йилни “Мустаҳкам оила йили” дея эълон қилди. Ниҳоясиз қарсакбозлик ва олқишлардан руҳланган Ислом Карим кейинги йили оилаларнинг мустаҳкамлигига давлат сиёсати даражасида эътибор берилишини таъкидлади.
Ишқилиб оилаларимизнинг мустаҳкамлигига дарз кетмасин, дейди мухбиримиз, “Тадбиркорлар ва ишбилармонлар йили”да кечган воқеаларни хотирлаб. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шиори остида олиб борилган кампанияда қанча-қанча тужжорларнинг бели синди, тадбиркорлар хонавайрон бўлди. 2000 йил “Оила йили” деб номланганди, афсуски, ўша йили кўпгина оилалар бузилиб кетди.
Кўринишидан, Ислом Карим ўзбек оилаларининг мустаҳкамалигини ҳам бузмоқчига ўхшайди.