08 December 2011
01:50 - Ўзбекистоннинг хўжайини Ислом Карим субординацияни бузиб, Россия хўжайини Путинни эмас, қўғирчоқ Медведевни табриклабди
Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, кеча Ислом Карим Россиянинг қўғирчоқ президенти Дмитрий Медведевга макуб йўллаб, Давлат Думасига ўтказилган муваффақиятли сайловлар билан табриклабди. Ислом Каримнинг айтишича, сайловлар ҳукуматнинг ижтимоий-иқтисодий модернизация қилиш сиёсати сайловчилар тарафидан маъқулланаётганини кўрсатган эмиш.

Ваҳоланки, Россиядаги ҳукмрон партия ўтган сайловларга нисбатан 13-14 фоиз кам овоз олди, демак, сайловчилар Россиянинг хўжайини Владимир Путиндан норози. СССРнинг собиқ президенти Михаил Горбачев сўнгги йилларда биринчи марта демократик мухолифатнинг тарафини олиб, сайлов натижаларини бекор қилиш ва янги сайловлар ўтказишга чақирди.

Ўзининг ҳам хўжайин бўлган Путиннинг тахти лиқиллаб қолганидан талавасага тушган президентимиз нима ёзаётганини ҳам билмайди, шекилли.