06 December 2011
00:22 - ЕИнинг илк расмий вакили Ўзбекистонда аккредитация олди
1980 йилдан бошлаб Еврокомиссияда фаолият олиб борган Норбер Жюстен энди Тошкентдаги Европа Иттифоқи ваколатхонасини бошқаради. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида расмий аккредитация олган янги элчининг ЕИ-Ўзбекистон муносабатларида дўстона алоқаларни мустаҳкамлашига умид қилиши ҳақида гапирган Иттифоқнинг Ташқи сиёсат бўйича комиссари Кэтрин Эштон унинг тажрибали дипломат эканига урғу берди.

64 яшар Бельгия фуқароси биздан аввал ЕИнинг Қозоғистондаги вакили бўлган, дейди мухбиримиз. Ўзбекистондаги ЕИ ваколатхонасини очиш борасида шу йилнинг 24 январида келишувга эришилган ва май ойида очилган ваколаххонани вақтинчалик Ондржей Шимек бошқараётганди.