05 December 2011
23:13 - Сенат “Амнистия ҳақида” қарор қабул қилган
Бу ҳақдаги хабарни бир қанча интернет нашрлари Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг суд ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Светлана Ортиқовага иқтибосан тарқатишмоқда. Мамлакат Конституциясининг 19 йиллиги муносабати билан қабул қилинган анъанавий авф акти муруввати ҳар доимгидек аёллар, кексалар, вояга етмаганлар ва ажнабий фуқароларга кўпроқ тегади.

Конституция куни муносабати билан бериладиган умумий авф сўнгги марта 2005 йилда чиқарилган. Кейинги йилларда эса мустақиллик байрами тантаналари муносабати билан амнистия эълон қилинарди, дейди мухбиримиз.