04 December 2011
22:14 - Юрт ташқарисидаги ўзбекнинг масхарабоз-террористлари Ўзбекистонда ташкилотланишмоқчи, иш Самарқанддан бошланибди
Маълумки, юрт ташқарисида Ўзбекистон халқ ҳаракати номли масхарабоз-террористлар уюшмасини тузганлар ўз сафларига номини айтишни истмаса ҳам, юрт ичида фаолият олиб бораётган яна бир ташкилот кирганини иддао қилгандилар. Энди шу ташкилотни қоғозда бўлса ҳам тузиш ҳаракати бошланибди. Қаерда денг, Самарқандда бошланибди. Ташкилотнинг асоси сифатида бир маҳаллар Михаил Ардзинов раҳабарлигида тузилиб, асосан “Бирлик”га қарши иш олиб борган Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Мустақил Ташкилоти олинибди.

Бугун Самарқандда тўпланган уч киши бу ташкилотнинг вилоят бўлимига нима бўлаётганидан ҳам хабарсиз бўлган собиқ "Бирлик"чи Алижон Юсуповни тайинлашибди. У Пахтачи туманида яшайди.

Ҳа, Ўзбекистон келажаги буюк ўлка. Бу ерда масхарабозлар ҳеч қачон битмайди.