25 May 2007
03:00 -
23:30 - Ўзбекистон энергетика бозорига кирмади - Каримовнинг янги китоби чиқди 20:00 - Туркия президентини халқ сайлашини таъминлайдиган Конституцион қонун вето этилди 15:30 - Пўлат Охуннинг паспорти масаласи сиёсатлаштирилмоu

23:30 - Ўзбекистон энергетика бозорига кирмади
Бугун сўлим Ялтада якунланган МДҲ давлатлари ҳукумат бошлиқлари Кенгаши мажлисида умумий энергетика бозорини яратиш ва электр энергияси юзасидан келишувга эришилди. Евроосиё Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ЕврАзЭС)га аъзо мамлакатлар - Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон ва Белорусь ҳукуматлари имзолаган бу битимга Ўзбекистон негадир қўшилмаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизматига маълумот сўраб мурожаат этган мухбирларимизнинг ҳаракатлари зое кетди. Боз устига, маҳаллий матбуот ҳам Ялтадаги бу учрашувлар борасида лом-мим демаган.
Баъзи кузатувчиларнинг фикрича, электр энергияси манбаларига бой Ўзбекистон учун бундай Битимга бош суқиш, ўз маҳсулотларига белоғримас назоратчиларни шерик қилиш фойдали эмас. Аксинча, бошқачароқ мулоҳазаларни ифоа этувчи шахслар, Битимнинг мамлакатимиз учун фойдали томонларини таъкидлаб, мамлакатга сармоя киришидек муҳим омилларни эътироф этишмоқда. Аслида, дейди мухбиримиз, бу маслалада Ўзбекистон қандайдир объектив критерийлар асосида ҳаракат қилганига ишониш қийин. Ҳамма нарсани Каримовнинг бир дақиқалик кайфияти ҳал қилган бўлса керак.
Каримовнинг янги китоби чиқди
Бугун, 25 майда “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа уйи Президент Ислом Каримовнинг “Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимизнинг ҳаёт даражасини юксалтириш - барча демократик янгиланиш ва иқтисодий ислоҳотларимизнинг пировард мақсадидир” деб узундан узоқ номланган китобини чоп этди. Расмий хабарда таъкидланишича, бу китобда Каримовнинг 2006 йилдаги мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари, шу йили эса ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим омиллари борасидаги Вазирлар Маҳкамаси мажлисида сўзлаган нутқи ўрин олган. Шунингдек, Фармон ва қарорлар ҳам мазкур тўпламда акс этган, дейди мухбиримиз.
20:00 - Туркия президентини халқ сайлашини таъминлайдиган Конституцион қонун вето этилди
Бугун Туркия президенти Аҳмет Неждат Сезар бундан буён мамлакат президентини парламентда эмас, умумхалқ сайловда сайланишини таъминлайдиган конституцион қонунни имзоламасдан парламетга қайтарди.
Қонун лойиҳасишга кўра, президент ҳозиргидек 7 йилга 1 мартагина сайланиш ўрнига 5 йилга 2 мартагача сайланиши мумкин. Номзодни 20 кишилик депутатлар гуруҳи ёки аввалги сайловда 10 фоиздан кўпроқ овоз олган бир партия ёки тўплам 10 фоиздан ортиқ овоз олган партиялар гуруҳи кўрсатолади. Презиентликка нозод 40 ёшдан ошган олий маълумотли киши бўлиш билан бирга, парламент депутатларига қўйилдиган талабларга жавоб бериши керак.
Аҳмет Сезар ўз эътирозини асослаш учун бундай жиддий ўзгариш жамиятда етарлича муҳокама қилинмагани, мамлакат парламент системасидан президентлик системасига ўтиши хато эканлиги, бир одамнинг 2 марта сайланиш ҳаққи унинг партиялардан мустақиллигини йўқотишга олиб келиши ва яна бир қатор майда факторларни келтиради.
Экспертларнинг фикрича, ветонинг асл сабаби бошқача. Бугун ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партияси ва унинг лидери Тойиб Эрдўғоннинг халқ ичидаги катта обруси туфайли, ҳозир сайланадиган президент бу партиянинг номзоди бўлиши энг катта эҳтимолга эга. Бу ҳолди Туркиядаги ҳокимиятнинг асосий чўққилари – президент, Бош вазир ва парламент раиси – бу партиянинг вакиллари бўлишади. Натижада Туркияда давлатни исломлаштириш жараёни яна чуқурлашади.
Бу кунда Туркияни дунёвийликдан чиқариб, уни исломий давлатга айлантиришга бу уч чўққининг ҳам кучи етмайди, чунки, бунга қарши бўлган армия бор, дейишмоқда экспертлар, лекин, давлатнинг янада исломлашиши муқаррар бўлиб қолади.
Парламент бу қонунни яна бир марта тасдиқлаб, имзолаш учун президентга юборса, унинг яна бир вето ҳаққи йўқ, аммо, у конституцион ўзгаришни халқ референдумига жўнатиш салоҳиятига эгадир.
15:30 - Пўлат Охуннинг паспорти масаласи сиёсатлаштирилмоқда, ҳукумат ва 53-54-чилар тарафидан
Шу йил 16 майдаги хабаримизда ҳозирда Шаҳрихонда истиқомат қилаётган “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охуннинг Ички ишлар вазирлигининг тегишли идораларига муддати битган паспортини алмаштиришни сўраб қилган мурожаатлари оқибатсиз қолдирилаётгани ва “Эзгулик” жамияти бу иш билан шуғилланишга бошлаб, Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигига мурожаат этганини билдиргандик.
Кеча “Эзгулик” жамиятининг раиси Васила Иноят ўз хатига жавоб талаби билан Ички ишлар вазирлигига келди. Уни қабул қилган маъсул ходимлар “Эзгулик”ниннг хатига жавоб тайёрланиб, у махсус почта орқали Шаҳрихон милициясига юборилгани ва яқин кунларда оддий почта орқали “Эзгулик”нинг офисига юборилишини билдиришган. Васила Иноят ўзига ёзилган хатни шу ернинг ўзидаёқ ўзига берилишини, ёки ҳеч бўлмаса жавобнинг мазмунини билан таништирилишини сўраганда, қатъий рад жавоби олган. Бу фактнинг ўзи Ўзбекистонда расмий органлар қанчалик масхарабозлик саҳнасига айлантирилганини кўрсатади.
Бугун Васила Иноят ва “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Ҳамдам Сулаймон Шаҳрихонга келиб, шаҳар милициясидан маълумот олишга уриндилар, аммо ҳозирча паспорт масаласига ойдинлик киритадиган биронта жавоб тополмадилар. Сўнгра улар Пўлат Охун билан учрашдилар. Сўнгги кунларда у шаҳар, вилоят милиция бошқармаларидан ўз аризасига ёзувли жавоблар олган экан. Жавобларда унга янги паспорт бериш масаласи тегишли инстанцияларда ҳал этилаётгани умумий шаклда билдирилган холос.
“Бирлик” фаоллари бу масала бўйича нималар қилиш, ишларни қайси йўналишда олиб бориш хусусида келишиб олдилар.
Айни замонда, Пўлат Охун Ўзбекистон президенти Ислом Каримга қандайдир хат ёзгани хақида провокацион гаплар ҳам тарқалабошлаган. Хусусан 53-54-чиларнинг сайтида бу хақда хабар берилган. Пўлат Охун бу иддаоларни рад этди. У билан бугун телефонда гаплашган “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат ҳам шундай жавоб олди.
3:00 - Вынесен приговор по делу о незаконной высылке Рустама Муминова
24 мая 2007 г. в Бутырском районном суде г. Москвы под председательством судьи Н.Л.Тимофеева состоялось рассмотрение уголовного дела о превышении должностных полномочий бывшим начальником Центра содержания иностранных граждан № 1 ГУВД г. Москвы (Центра «Северный») Сергеем Герасимовым. В октябре прошлого года Герасимов осуществил действия по выдворению Рустама Муминова в Республику Узбекистан до вступления соответствующего судебного постановления в законную силу.
Подсудимый полностью признал предъявленное ему обвинение в совершении преступления по ч.1 ст.286 УК РФ. Суд приговорил его к наказанию в виде штрафа в размере 35 тысяч рублей.
Интересы потерпевшего Муминова представляла его адвокат, Ирина Бирюкова. В связи с тем, что преступление, совершенное Герасимовым, является должностным, она просила суд назначить наказание в виде лишения права занимать соответствующие должности на срок до 5 лет. Г-жа Бирюкова отметила также, что Российская Федерация, нарушив как национальное законодательство, так и предписание Страсбурга воздержаться от высылки Муминова, предстала в весьма неприглядном виде в глазах мирового сообщества.
Обвинение поддерживал старший помощник прокурора СВАО г. Москвы Д.Ю.Кулаков. В своем выступлении он неоднократно напоминал о том, что Герасимов обязан был неукоснительно соблюдать закон, независимо от каких-либо, как он выразился, «благих побуждений» и чьих бы то ни было указаний, и попросил суд приговорить его к штрафу в размере 40 тысяч рублей. Мягкость предложенного наказания прокурор мотивировал тем, что передача Рустама Муминова «не нанесла ущерба безопасности РФ», поскольку Россия и Узбекистан являются партнерами по борьбе с международным терроризмом и революциями, подобными Кыргызской, и вообще – дружественными государствами, в т.ч., на уровне президентов.
Что же касается ущерба, нанесенного имиджу России, то г-н Кулаков счел, что такие соображения вряд ли стоит учитывать в условиях, когда «Европа размещает у себя американские ракеты» (?!)
Присутствовавшая в суде наблюдатель от Комитета «Гражданское содействие» обратила внимание на весьма странную фигуру умолчания в выступлениях прокурора, подсудимого и его защитника, адвоката А.И.Ленкова. Все они говорили о том, что Герасимов, хоть и совершил преступление, но действовал не по своей инициативе, а по указанию неких «известных правоохранительных органов, о чем знают все стороны процесса, которые знакомы с материалами уголовного дела». После оглашения приговора судья примерно теми же аргументами пояснил присутствовавшим свое решение. Совершенно очевидно, что старший помощник окружного прокурора Кулаков, старший лейтенант милиции Герасимов, его адвокат Ленков и даже судья Тимофеев старательно избегали прямых упоминаний о спецслужбе, которая сыграла ключевую роль в незаконной высылке Муминова, и в возбуждении уголовного дела против которой, тем не менее, было отказано – о Федеральной службе безопасности РФ.
Нельзя не отметить, что подобные опасения «назвать имя ФСБ всуе» в значительной мере способствуют ее безнаказанности.
Комитет «Гражданское содействие» намерен добиваться отмены постановления Московской городской военной прокуратуры об отказе в возбуждении уголовного дела в отношении сотрудников ФСБ, которые инициировали незаконную высылку Муминова, руководили операцией по ее исполнению и принимали в ней непосредственное участие.
Напомним, что Рустам Муминов, в выдаче которого Генпрокуратура РФ отказала узбекским властям, был принудительно выслан из России в Узбекистан 24 октября 2006 г. Административное выдворение было осуществлено в день принятия Европейским Судом решения о его недопустимости. Это произошло за 2 дня до рассмотрения в Мосгорсуде кассационной жалобы на постановление Тверского районного суда о выдворении, которое впоследствии было отменено в связи с отсутствием события правонарушения.
Подробнее о деле Рустама Муминова см. пресс-релизы ПЦ «Мемориал» и Комитета «Гражданское содействие» от 17.10.2006, 23.10.2006, 25.10.2006, 26.10.2006, 02.11.2006, 06.12.2006, 13.12.2006, 20.12.2006 и 08.02.2007 г.
Елена Рябинина,
руководитель программы помощи
политическим беженцам из Центральной Азии
Комитета «Гражданское содействие»
25.05.2007 г.