24 May 2007
03:00 -
22:30 - Ўзбекистон Европага талпинмоқда - Мамлакатимиз коррупцияда... яна биринчи! - Тожикистонда ЎИҲнинг икки фаоли судланди 18:00 - Демократик кучларни фаолликка чақирамиз! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, № 34, 24.05.07) 1
22:30 - Ўзбекистон Европага талпинмоқда

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари бугун тарқатган маълумотга кўра, Президент Каримовнинг махсус Фармони билан ташкил этилган Тараққиёт ва тикланиш жамғармаси Чехия Республикасидаги нуфузли Экспорт Банки билан ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади. Битим шартларига кўра, мазкур молия муассасалари Чехия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро сармоя ётқизиш, ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш сингари фаолият билан шуғулланади.

Мамлакатимиз коррупцияда... яна биринчи!

Бугун, 24 майда дунё бўйлаб коррупцияга қарши курашувчи Трансферсе Интернешнл халқаро ташкилоти жаҳон давлатларидаги коррупция ривожи ҳақидаги рейтингни эълон қилди. 163 мамлакат акс этган мазкур рўйхатдан Ўзбекистон энг қуйи ўринлардан бирини эгаллаган. Судан, Ироқ ва Мианма сингари давлатлар қаторидан ўрин олган Ўзбекистондаги асосий коррупцион тизим суд ҳуқуқ соҳаси экани айтилади. Мазкур ҳолат, дейди ташкилот вакили Николас Маршалл, коррупциянинг энг олий кўринишидир. Боиси, суд деярли сиёсий буюртмаларни бажаради ва кўплаб сиёсий маҳбуслар ҳибсхоналарда қолиб кетмоқда.

Аксинча, Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати раҳбари Светлана Ортиқова эса ҳукуматнинг коррупцияга қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини минглаб амалдорларнинг жавобгарликка тортилиши билан изоҳлайди. Бироқ коррупция кўламини чамалаган Трансферсе Интернешнл Ортиқова хонимининг иддаосини бу амалдорларнинг ҳукуматга шунчаки керак бўлмай қолгани билан баҳолади.

Тожикистонда ЎИҲнинг икки фаоли судланди

Бугун Тожикистоннинг Сўғд вилояти суди бундан бир муддат илгари ҳибсга олинган Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг (раҳбари - Тоҳир Йўлдош) икки жангарисини 17 йилга озодликдан маҳрум этиш бўйича ҳукмини ўқиди. Ўзбекистон фуқаролари бўлган бу икки йигитнинг ёши 27 ва 36 ёшдадир, дейди судья Ҳакимжон Асроров. Улар шу йилнинг 12 майга ўтар кечаси Тожикистон Ички ишлар вазирлиги тезкор ходимлари томонидан ушланган.

18:00 - Демократик кучларни фаолликка чақирамиз! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, № 34, 24.05.07)

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судига мамлакатдаги навбатдаги президентлик сайловлари ўтказилишига доир сўров билан шу йилнинг 6 январида мурожаат этган эди. Конституциявий суд судьяси У. Бозоров имзоси билан келган жавоб хатида шундай дейилади:

“Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси В. Иноятовага

Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судида Сизнинг 2007 йил 6 январда юборган мурожаатингиз ўрганиб чиқилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 4 апрелда қабул қилинган “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги 350-II—сонли Конституциявий қонуннинг 3-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республиикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг Конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда — декабрь ойи учуинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилган “Давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги сайлови муддатлари тўғрисида”ги 357-II-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг сайлови — 2007 йил декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасига ўтказилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси У. Бозоров”.

* * *

Демак, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига кўра, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколат муддати тугашидан камида уч ой олдин Марказий сайлов комиссияси томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади”. Хулоса килиш мумкинки, Президентлик сайлови кампанияси Марказий сайлов комиссияси томонидан 2007 йил 23 сентябрда эълон қилинади. Бироқ президентлик сайловидек муҳим сиёсий тадбир олдида Ўзбекистон ҳукуматининг мум тишлаши, сиёсий партиялар фаолиятида жонланиш сезилмаётгани сайловларнинг демократик принциплар асосида адолатли ўтказилмаслигига ишорадек.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти барча демократик кучлар, жамоат ташкилотлари ва сиёсий партияларни сайлов арафасида сиёсий, ижтимоий фаолликка чақиради. Айни пайтда Ўзбекистон ҳукуматидан фуқароларнинг сиёсий ва фуқаровий ҳуқуқлари камситилмаслиги, қонунбузилишининг ҳар қандай кўринишларига барҳам беришга даъват этади. Шунингдек халқаро ташклотлар, демократик институтлар ва дипломатик корпус ваколатхоналарини жамоатчилик назорати ўрнатиш, фаол кузатувчанликка ундайди.

16:00 - “Эзгулик” жамиятининг Фарғона бўлимида йиғилиш

Кеча бу жамиятнинг Фарғона вилоят Кенгаши навбатдаги йиғилишини Қўқон шаҳрида ўтказди. Яқинда вилоятнинг Тошлоқ туманида аҳоли билан туман прокуратураси ва хокимлиги ўртасида бўлиб ўтган тўқнашув юзасидан Фарғонага келган, бу ерда вилоят хокими ва прокурори билан расмий учрашув ҳам ўтказган “Эзгулик” раиси Васила Иноят Қўқондаги йиғилишга ҳам қатнашди.

Жамиятнинг кундалик фаолиятига бағишланган бу мажлисда ташкилотнинг Уставини бузилишига йўл қўймаслик, ташкилотнинг ички муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган ўзбошича ҳаракатлар қилмаслик ҳақида ҳам кескин мунозаралар бўлди. Эзгуликчилар бу масалаларда, хусусан, жамиятнинг ҳар қандай фаолиятида унинг аъзолари хавфсизлигини ҳам эътиборга олиш кераклиги хусусида умумий фикрга келдилар.

9:00 - “Флейта учун унутилган мелодия” фильмидан 53-54-чиларнинг фирибгар сайтигача

Машҳур совет кинорежиссери Элдар Рязанов томонидан қайта қуриш йиллари олинган “Флейта учун унутилган мелодия” фильмида шундай комик эпизод бор. Бир типик совет чиновниги бошини оғритаётган ҳаваскор ашулачилар ансамблидан тезроқ қутилиш учун уларни мамлакт бўйлаб гостролларга юборади ва кейин ансамбль унинг эсидан ҳам чиқиб кетади. Фильм давом этаркан, вақти-вақти билан одамни кулдирадиган кадрлар чиқиб қолади. Уларда ҳарбий кема матрослари, ер остидаги шахтёрлар, қозоқ чорвачилари ва шу каби экзотик гуруҳлар олдида зерикарли ашулалар айтиб чексиз гастролда юрган бояги халқ ансамблини кўриш мумкин.

Шу каби воқеа ўзбек мухолифатчиларнинг ҳаётида ҳам юз берди. Маълумки, бизнинг сайтимиз ТЁ (Толиб Ёқуб) номли оперция ўтказиб, 53-54-чиларнинг Исёнкор сайтидаги шармандали бир ўйинини фош қилганди. Бу сайт аввалига яхши ният билан бўлса керак, ўз ўқувчилари орасида сўровнома ўтказган ва уларнинг “Ўзбекистоннинг навбатдаги президенти ким бўлади?” ва “Сиз кимни мухолифат лидери деб тан оласиз?” каби саволларга муносабатини ўрганишга ҳаракат қилган. Аммо бу сўровномадада бармоқ билан санаса бўладиган одам иштирок этиб, мухолифат комик ҳолга тушган.

Биз бу масалани тилга олганимиздан кейин, одатда ҳеч ким кирмайдиган бу сайт ўқувчиларнинг катта оқимига учраган ва уларнинг мутлақо кўпчилиги юқоридаги иккала савол бўйича ҳам “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатга овоз беришган. Эсанкираб қолган исёнкорчилар фирибгарликдан бошқа йўл тополмасдан, ўз шефлари Салой Мадаминга овозлар қўшиб қўйишни бошлашган. Биз буни исботтлаб ҳам бердик ва “Бирлик” Партиясига очиқча душманлиги билан маълум бўлган бу сайтда мутлақо кўпчилик Абдураҳим Пўлатга овоз бергани сабабли мамнуниятимизни билдириб, одамларни у каби сайтларга кирмасликка, кирганларни эса, у ердаги фирибгарликларни кузатиб боришга чақирдик.

Шундан кейин ўқувчиларимиздан ўнлаб хатлар олдик. Улардан маълум бўлишича, ҳали ҳам Исёнкор сайтида фирибгарчилик давом этмоқда, ўқувчиларнинг мутлоқо кўпчилиги Абдураҳим Пўлатга овоз берар экан, сайтни юритувчилар шарманда бўлмаслик учун вақти-вақти билан Салой Мадаминга 50-100 талаб овоз қўшиб қўйишмоқда. Буни кузатиб юрган ўқувчилар сайтнинг фикрлар ёзиладиган бўлимларига сайт юритувчиларини фош қилувчи ёзувлар ёзишган.

Масалан, у ерда шундай ёзувларни кўриш мумкин бўлган: “Эй, сайт эгалари! Абдураҳим Пўлат биринчи ўринда туришига қандай чидайсизлар. Қани тезда Салойингизга 100 та овоз қўши қўйинг”. Ёки очиқ юмор билан: “Шарманда бўлдик биз эркчилар. Бизнинг сайтимизда Абдураҳим олдинга чиқса-я. Тезроқ Соли акамизга овоз қўшиб қўйинг” ва шу кабилар. Ростдан ҳам, айнан шу каби ёзувлардан кейин 53-54 фойдасига берилган овозлар сони тўсатдан ошиб қолган.

Сайт эгаларининг бутун уринишларига қарамасдан Абдураҳим Пўлат олдинда бўлавергандан кейин, ўқувчилар шундай ёзувлар ҳам қолдиришипти. Ўзини “Мусулмон” деган одамнинг ёзуви: “Пайғамбаримиз айтганларидек, одамлар ичида тозалардан ифлослари кўп. Сайтимизда кўпчилик ифлос Абдураҳим Пўлатга овоз бераётгани, пайғамбаримизнинг сўзларини яна бир исботидир”. Ўзини “Муҳаммад Солиҳ” деб танитган одам эса шундай ёзади: “Эй, Юсуф, ифлос. Мен сенга нима учун пул тўлайман. Бизни сайтимизда Абдураҳим олдинга чиқишига қандай қўл қўйдинг. Қани тезда менга биратўласи 100000 овоз қўшиб қўй, бирликчилар ҳеч қачон олдинга чиқолмасин”.

Олган хатларимиздан маълум бўлишича, Салой Мадаминга тўсатдан қўшиб қўйилаётган овозлар ҳисобга олинмаса, мутлақо кўпчилик, яъни овоз берганларнинг 85 фоиздан кўпи, Абдураҳим Пўлат фойдасига овоз берган.

Бу сайтдаги сўровнома натижалари илмий нуқтаи назардан қанчалик ҳақиқатга яқин эканлигини статистика бўйича мутахассислар айтишлари керак. Аммо, баъзи мулоҳазалар бу сўровноманинг натижалари ҳақиқатга яқин эканлигини кўрсатади.

Сўровномада қатнашганларнинг 90 фоизга яқини сайтнинг фаолиятини “ёмон” ва “ўта ёмон” деб баҳолашибди. Табиий, булар Исёнкор сайтининг “Бирлик”га қарши фаолиятидан норози бўлган Абдураҳим Пўлат тарафдорларидир. Уларнинг сони Абдураҳим Пўлатга берилган овозларга яқин эканлиги, сўровнома натижалари ҳам кўрсатганидек, “Абдураҳим Пўлат мухолифат лидеридир” деган фикрни тўла тасдиқлайди.

Ҳозир Исёнкор сайтининг сўровномаси юқорида номи тилган олинган кинодаги ансамблнинг кулгили аҳволини эслатади. Шу сабали биз ҳамма ўқувчиларимизни ўшандай масхарабоз сайтлардан узоқроқ туришга чақирамиз. Бунинг устига у сайтларда Ўзбекистондаги вазиятни чуқур анализ қилоладиган одамлар йўқ, у ерда мавжуд вазиятдан келиб чиқиб “Нима қилиш керак” деган саволни ўртага қўядиган ва унга жавоб қидирадиган мақолалар йўқ, бундай мақолаларни ёзоладиган муаллифлар ҳам йўқ.

Машҳур гуржи кинорежиссери Абуладзенинг яна ўша қайта қуриш йиллари олинган “Товба” фильмида бир савол қайта-қайта айтилади: “Йўл ибодатхонага олиб бормаса, унинг нима кераги бор?”

Шу каби саволни бизнинг воқеа учун ҳам қўйиш мумкин: “Миллатга хизмат қилиш ўрнига, миллатнинг исботланган хоинларини миллат қаҳрамони қилиб кўрсатишга беҳуда уринаётган сайтларнинг кимга кераги бор?”

1:00 - Русскому журналисту Deutsche Welle грозит 10 лет за клевету на Каримова

Как передает агентство Associated Press узбекскому журналисту, работающему на немецкую Deutsche Welle, грозит до 10 лет лишения свободы по обвинению в клевете на президента страны Ислама Каримова. Кроме того, Юрию Черногаеву были предъявлены обвинения в неуплате налогов и «незаконном распространении информации, угрожающей общественной безопасности».

Черногаев отрицает все эти обвинения и считает из провокацией со стороны властей, которые таким образом хотят заставить молчать других его коллег.

Всем известны случаи расправы властей с неугодными им журналистами, говорит корреспондент Агентства «Харакат» в Ташкенте. Но надо сказать, ради справедливости, что Черногаев на самом деле сам является большим провокатором. Многим известны его недавние выступлкния в российской прессе, в которых он пытался абсолютно необоснованно обвинять Народное Движение Узбекистана «Бирлик» в организации в перестроечные годы митингов с требованием к русским покинуть Узбекистан. Он замолчал лишь после того как лидер «Бирлика» потребовал от него прекратить распространять гнусную ложь и пригрозил судебным преследованием как в Узбекистане, так и в России.